Ислом Каримов Фонди

Ноширлик фаолияти

Ислом Каримов номидаги фонд ноширлик йўналишидаги фаолияти доирасида Ўзбекистоннинг бой тарихий-маданий меросини кенг ёйишни мақсад қилган. Бу борада Фонд маданий-маърифий ва илмий манбалар, шу жумладан, миллий маданият, санъат, илм-фан, таълим соҳаларидаги замонавий ютуқларга бағишланган асарларни чоп этишга кўмаклашади. Ўзбек адабиётини жаҳонга танитиш мақсадида миллий адабиётимизнинг пешқадам вакиллари асарларини таржима қилиш ва чоп этиш ҳам Фонднинг ноширлик борасидаги вазифалари сирасига киради. Мазкур йўналишда ҳам миллий адабиётимизнинг мумтоз намояндалари, ҳам замонавий адиблар ижодига эътибор қаратилади. Шу билан бирга, Фонд ёш ижодкорларга кўмак кўрсатади ҳамда уларни қўллаб-қувватлайди.

Fikr bildirish yopilgan.