Ислом Каримов Фонди

Фан ва таълим

Ислом Каримов номидаги фонд иқтидорли ёшларнинг юртимиз ва хориж олий ўқув юртларида таҳсилини ташкил этиш мақсадида ҳужжатлар  қабул қилиш, саралаш ва синовлар уюштириш борасида тизимли чора-тадбирларни амалга оширади, грант ғолибларининг ўқиш ва яшаш харажатларини молиялаштиради.

Фонд ходимлари ҳар жиҳатдан кўмак кўрсатиш мақсадида стипендия ғолиблари билан доимий мулоқотда бўлиб, юзага келадиган турли муаммоларни ҳал этишга ёрдам беради. Фонд иқтидорли ёшларга моддий ва маънавий кўмак кўрсатиб, уларнинг ижодий қобилиятини рўёбга чиқаришга ҳисса қўшади. Мамлакатда илм-фанни ривожлантириш мақсадида

Фонд илмий ишланмаларга маблағ ажратади, шунингдек, илмий-маърифий тадбирлар, жумладан, миллий ва хорижий мутахассислар иштирокида анжуманлар, семинар-тренинглар уюштиради.

Fikr bildirish yopilgan.