
Бугун “Sen Yolg’iz Emassan” Фонди ташаббуси билан Ўзбекистоннинг барча Меҳрибонлик уйлари ва SOS болалар маҳаллалари тарбияланувчиларини чуқурлаштирилган тиббий текширувдан ўтказиш тадбирлари бошланди. Мазкур текширувлар Фонд томонидан ҳар йили, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Халқ таълими вазирлиги кўмаги билан амалга оширилади. Бу йилги тиббий кўриклар “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” давлат дастури дорисади ҳам ўтказилмоқда.
“Sen Yolg’iz Emassan” Фонди 2002 йилда Лола Каримова-Тилляева томонидан ташкил этилган. Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари, эҳтиёжманд оилалар фарзандлари ва алоҳида ғамхўрликка муҳтож болаларга тиббий, психологик ва педагогик ёрдам кўрсатиш Фонд фаолиятининг муҳим йўналишидир.