Ислом Каримов Фонди

Мутахассисликлар бўйича имтихонлар – Каримов Фонди грантлар танловининг иккинчи саралаш босқичи

Чет элда таҳсил олиш имконини берувчи Каримов Фонди грантлар танловининг иккинчи саралаш босқичи Тошкентдаги Турин политехника университетида бўлиб ўтди.

Унда инглиз тилидан ўтказилган биринчи босқичдан муваффақиятли ўтган ёшлар иштирок этдилар.
6 декабрда бўлиб ўтган тестлар қатнашчиларнинг ўз мутахассисликлари бўйича билимларини синаб кўришга бағишланди. Олдинда иштирокчиларни яна уч босқичдан иборат имтихонлар кутмоқда.
Каримов Фондининг учинчи грантлар танлови ғолиблари Европанинг пешқадам олийгоҳларида 2019-2021 йилларда таълим олиш ҳуқуқига эга бўладилар.

Сўнгги 2 йил мобайнида Каримов Фонди ўзбекистонлик 22 нафар йигит-қизларга Германия, Италия, Чехия, Россия ва Польшанинг пешқадам олийгоҳларида таълим олиш имконини берди.