Ислом Каримов Фонди

Ислом Каримов ҳотирасига бағишлаб

Биринчи Президентимиз Ислом Каримов таваллудининг 80 йиллиги нишонланаётган шу кунларда юксак эҳтиромга сазовор бу тарихий шахс амалга оширган ишлар кўламини идрок этмоқ учун яқин ўтмишга назар ташлайлик.

Ислом Каримов, шубҳасиз, янги мустақил Ўзбекистон давлатини бунёд эта олган етакчи сифатида мамлакат тарихига кирди. Унга қадар жаҳон харитасида Ўзбекистон аталмиш ўз сарҳадларига эга мустақил давлат йўқ эди. Биз учун Биринчи Президент давлат асосчиси, миллат отаси ҳисобланади. Бу жиҳатдан, унинг номи ҳақли равишда Жорж Вашингтон, Уинстон Черчилль, Шарль де Голль, Мустафо Камол Отатурк каби сиёсий арбоблар билан бир қаторда туради.

Ўша мураккаб йилларда сиёсий беқарорлик, миллий ва диний зиддиятлар боис собиқ Иттифоқнинг кўплаб ҳудудларида қон тўкилди, минглаб бегуноҳ инсонлар қурбон бўлди. Совет Иттифоқи республикалари орасида аҳолининг яшаш даражаси энг қуйи поғоналардан бирида бўлган Ўзбекистондаги вазият ҳам кескин ёмонлашиб, қалтис тус олди. Бугун англамоқдамизки, ўша кезлар мамлакатимиз иқтисодий ва сиёсий инқироз ёқасига келиб қолган эди.

Совет Иттифоқи замонида Ўзбекистон асосан хомашё етказиб берувчи манбага айлантирилгани боис Иттифоқ парчаланиб кетгач, мамлакат оғир иқтисодий аҳволда қолди. “Пахта иши” деб аталган уйдирма эса миллатнинг қадр-қимматини поймол этди. Ўша кезларда мамлакатни инқирозли ҳолатдан олиб чиқиш борасида аниқ режа ва тайинли йўл йўқ эди, халқнинг иродаси эса синдирилганди. Боз устига, озиқ-овқат маҳсулотлари ва бирламчи зарурий буюмлар тақчиллиги вазиятни янада мураккаблаштираётган эди. Қўшни Афғонистон ва Тожикистон кўп йиллик фуқаролар уруши алангаси ичида қолган эди. Халқ кучли ва доно етакчига кўз тикаётган эди. Ўша мураккаб паллада Ислом Каримовнинг Биринчи Президент бўлганини кўпчилик тақдирнинг инояти деб билиши ҳам ана шундан. Фавқулодда кам учрайдиган етакчилик фазилатлари эгаси, жасорат, қатъият, кучли ирода соҳиби бўлган, Ватани ҳамда халқига чексиз меҳр қўйган давлат арбоби пухта ўйланган ички ва ташқи сиёсатни йўлга қўйиб, мамлакатни бошбошдоқлик хатаридан қутқарди, тинчлик-осойишталик ва халқ бирлигини сақлаб қолди. Ўта мураккаб паллаларда ҳам Ислом Каримов халқ танлаган мустақиллик йўлидан оғишга йўл қўймади. Ўзбекистон радикаллашувни рад этиб, дунёвий мустақил давлат бунёд этиш йўлида дадил одимлади. Катта йўлга чиққан ёш Ўзбекистон аввал-бошданоқ халқаро ҳамжамият тан олган замонавий кучли давлат қуриш йўлини танлади. Шу тариқа Ўзбекистон жаҳоннинг турли давлатларида илк бор ўз элчихоналарини очди, Ташқи ишлар ва Ташқи иқтисодий алоқалар вазирликлари ҳамда бошқа вакиллик идораларини шакллантирди. Ўзбекистон Республикаси дунёнинг 133 мамлакати билан дипломатик алоқалар ўрнатди, БМТ, ЕХҲТ, ИҲТ, ШҲТ каби 100 дан зиёд халқаро ташкилотларнинг аъзоси бўлди.

Биринчи Президент Ўзбекистон ҳудудидаги қадимий обидаларни ҳамда бой тарихий меросни тиклаш ва асраб-авайлашга алоҳида эътибор қаратди. Йиллар мобайнида номи унутилган улуғ аждодларимизга эҳтиром кўрсатилди, Самарқанд яқинида Имом ал-Бухорий меъморий мажмуаси бунёд этилди, Баҳоуддин Нақшбанд, Абу Исо Муҳаммад ат-Термизий, Абу Мансур ал-Мотуридий, Хўжа Дониёр, Зангиота мақбаралари, яна кўплаб тарихий обидалар, жумладан, Гўри Амир мақбараси, Бибихоним масжиди ва Шоҳи Зинда мажмуаси обод этилди.

Буюк аждодларимиз донишмандлиги ва маънавий меросига таяниб, миллий бирликни қайта тиклади. Ислом Каримов раҳбарлигида мамлакат янги қиёфа касб этди, Ўзбекистоннинг ҳудудий марказларида кенг кўламли бунёдкорлик ишлари амалга оширилди, ҳар бир вилоятда олий ўқув юртлари фаолияти йўлга қўйилди.

1989 йили, Ўзбекистон ҳали Совет Иттифоқи таркибида бўлган пайтдаёқ Ислом Каримовнинг ташаббуси билан ўзбек тилига давлат тили мақомини бериш тўғрисида қонун қабул қилинди. Қайд этиш жоизки, кўп йиллар давомида давлат муассасалари эътиборидан четда бўлган ўзбек тили мустақилликдан кейин янги тараққиёт даврига қадам қўйди.

Шўро замонида Маккаи мукаррамага, муборак Ҳаж сафарига Ўзбекистондан йилига атиги иккита одам борар эди. Мустақилликнинг илк йиллариданоқ давлат Ҳаж зиёратига кўп сонли ватандошлар бориши учун керакли чора-тадбирларни амалга оширди. Ҳеч шубҳа йўқки, бу ва яна бошқа кўплаб хайрли ишлар Биринчи Президентимизнинг саъй-ҳаракатлари мевасидир. У яна кўп бора миллатнинг доно ва ишончли раҳнамоси сифатида ўзини намоён этди. Бу борада 2010 йили Қирғизистондан Ўзбекистонга ўтган минглаб қочқинларга ўз вақтида кўмак кўрсатилганини эслаш жоиз.

Ислом Каримов ҳамиша мамлакат Президенти ва миллат отаси сифатида ўз тақдирини унга ишониб топширган халқ манфаатларини ҳамма нарсадан устун қўйди. Мамлакат учун ҳаёт-мамот аҳамиятига молик масалаларни ҳал этар экан, қийинчиликларга тик боқди, танланган йўлдан ҳеч қачон ортга қайтмади, мудом олдинга юрди. Оддий одамлар дардига дармон бўлмоқни ҳаётий маслаги деб билди, Ўзбекистоннинг келажак авлоди ҳақида ҳам ғамхўрлик қилди.

Ислом Каримов янги Ўзбекистон давлатини шакллантириш йўлидаги улкан хизматлари билан тарих саҳифаларидан ва халқимиз қалбидан мустаҳкам жой олди. Биринчи Президентимиз раҳнамолигида Ўзбекистон халқи давлатчилик ва мустақилликни қўлга киритди, тарихий, маънавий-маданий меросини қайта тиклади. Ўзбекистоннинг янги тарихидаги энг мураккаб даврда мамлакат халқи мустақил ва якдил эканини исботлади, фуқаролар уруши, беқарорлик ва турли фожиаларнинг олди олинди.

Ислом Каримовнинг ёшларимиз қалбига муҳрланган “Ўзбекистон – келажаги буюк давлат!” деган сўзлари кун сайин ҳаёт ҳақиқатига айланиб бораверсин!

“Ислом Каримов ҳотирасига бағишлаб” ga bitta javob

  1. БАХТИЁР ИРМУХАМЕДОВ demoqda:

    ПОКОЙТЕСЬ С МИРОМ, ЮРТБАШИ

    Никто не знает час кончины.
    И Вы ее не ждали в ночь,
    Когда без видимой причины
    Она явилась к Вам, как дочь.
    Вы неожиданно упали
    И отошли в глухой тиши…
    Узбекистан теперь в печали:
    Покойтесь с миром, Юртбаши.

    Не только слезы захлестнули
    Опустошенные сердца,
    Но и боязнь, что вскоре пули
    Начнут свистеть в захват Дворца.
    Но обошлось без бойни: Ваши
    Питомцы были хороши
    И не устроили демаршей.
    Покойтесь с миром, Юртбаши.

    Как удивился мир враждебный
    Обилью высыпанных роз! –
    Вас провожая, город хлебный
    Не мог сдержать горючих слез.
    Вы были истинно народным,
    А не подобием паши,
    И в этом чине благородном
    Покойтесь с миром, Юртбаши.

    Клянемся родиной и кровью,
    Пролитой на весенний снег,
    Что не дадим средневековью
    Здесь мракобеситься вовек.
    Лишь песни светлые о счастье
    И о любви поют бахши.
    Нам не страшны судьбы ненастья.
    Покойтесь с миром, Юртбаши.

    Ваш образ будет вечно с нами:
    Стереть его не сможет рок
    Ни суховейными ветрами,
    Ни вражьей поступью сапог.
    Вас будут помнить олеандры
    И на озерах камыши,
    Шепча магическую мантру:
    Покойтесь с миром, Юртбаши.

    Вы наставляли поэтапно
    Решать задачи новых лет,
    Но нас покинули внезапно…
    И пусть физически Вас нет,
    Все ж расцветет в горах лаванда
    Как знак бессмертия души.
    В земле священной Самарканда
    Покойтесь с миром, Юртбаши.

    БАХТИЁР ИРМУХАМЕДОВ

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi.

Recent Posts