Ислом Каримов Фонди

Каримов Фонди хорижда таҳсил олиш учун IV-таълим грантлари танлови

Ариза жўнатиш     Ҳужжат намуналари (*rar архиви)    Telegram   

 

Каримов Фонди Ўзбекистоннинг иқтидорли ва истеъдодли йигит-қизлари ўртасида чет элда таҳсил олиш учун тўртинчи грантлар танловини мамнуният билан эълон қилади. Каримов Фондининг янги таълим грантлари қуйидаги мутахассисликлар бўйича Европанинг олий таълим муассасаларида магистратура босқичида таҳсил олиш имконини беради:

• Қайта тикланувчан энергия манбалари;
• Кимё ва кимё технологияси;
• Сув ва ер ресурсларини бошқариш;
• Машинасозлик технологиялари;
• Архитектура. Бино ва иншоатлар қуриш;
• Автомобиль йўллари, кўприклар, тоннеллар, йўл ўтказгичлар ва аэродромларни лойиҳалаш ва қуриш;
• Текстиль саноати технологиялари ва ускуналари;
• Туризм хизматларини ташкил этиш ва бошқариш;
• Ахборот хизматлари ва жамоатчилик билан алоқалар.

Танловда инглиз, немис ёки француз тилларини аъло даражада билган, Ўзбекистон ёки чет эл олий таълим муассасасини битирган ёки унинг сўнгги курсида таҳсил олаётган, ёши 35дан ошмаган Ўзбекистон фуқаролари иштирок этиши мумкин. Грант совриндорларининг чет элда таҳсил олиш ва яшаш харажатлари (2 йилгача) Фонд томонидан молиялаштирилади.

Танловда иштирок этиш учун ҳужжатлар онлайн қабул қилинади:
https://goo.gl/forms/vNSA6KLY2JDOA86h1
(рўйхатдан ўтиш учун кўрсатилган ҳавола 2019 йил 15 октябрдан 10 ноябргача амалда бўлади)

– Фонд томонидан тасдиқланган шаклдаги танловда иштирок этишга ариза;
– Олий таълим муассасаси ректори (ташкилот, корхона, муассаса раҳбари) номидан танловда муносиб номзод сифатида иштирок этиши тўғрисидаги      Тавсиянома;
– Олий таълим муассаcасининг охирги босқичида таҳсил олаётганлиги тўғрисида маълумотнома;
– Паспорт нусхаси;
– Олий таълим муассасасини битирганлиги тўғрисидаги Диплом нусхаси;
– Баҳолари кўрсатилган диплом иловаси нусхаси ёки рейтинг дафтарчаси нусхаси;
– Танлов иштирокчиси томонидан имзоланган «Чет эл олий таълим муассасаларида магистрлик дастури бўйича таҳсил олиш учун Ислом Каримов номидаги республика хайрия жамоат фонди таълим грантларини олиш бўйича ўтказиладиган IV-танлов Низоми»дан кўчирма.

Танлов тўғрисидаги янгиликлар ва тақдим этиладиган ҳужжатлар намуналари Каримов Фонди грантларига бағишланган махсус телеграм-каналда ҳавола этилган: https://t.me/GrantFondKarimov

Диққат!!!
Ҳужжатлар топшириш муддати чекланган – 2019 йил 15 октябрдан – 10 ноябргача.
Батафсил маълумот учун телефонлар:
+99871 237-34-20; +99871 237-38-13. e-mail: info@fondkarimov.uz

* Каримов Фонди таълим грантлари ҳақида

Каримов Фонди 2016 йил октябрда Лола Каримова-Тилляева ва Татьяна Каримова томонидан Мустақил Ўзбекистон асосчиси ва Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг хотирасига бағишлаб таъсис этилган. Хориждаги пешқадам университетларда таҳсил учун иқтидорли ёшларга грантлар ажратиш Фонд фаолиятининг асосий йўналишларидан ҳисобланади.
Сўнгги 3 йил мобайнида 32 нафар ўзбекистонлик йигит ва қизлар Каримов Фондининг таълим грантлари орқали Германия, Франция, Италия, Швейцария, Россия ва Польшанинг пешқадам олийгоҳларида таълим олиш имкониятига эга бўлдилар.

Кўп бериладиган саволларга жавоблар