Ислом Каримов Фонди

Маҳкамова Лазизахон – Ислом Каримов номидаги Фонднинг чет элда таҳсил олиш гранти совриндори

Маҳкамова Лазизахон – Ислом Каримов номидаги Фонднинг чет элда таҳсил олиш гранти совриндори. Хозирда Москва архитектура мактабида (МАРШ) архитектура ва шаҳарсозлик йўналиши бўйича таҳсил олмоқда.

“Семестрнинг илк кунлариданоқ қизиқарли ва жадал ўқув жараёнига шўнғиб кетдик, – дейди Лазизахон. – Мазкур олий ўқув юрти Буюк Британиянинг энг нуфузли архитектура мактабларидан бири – Лондон метрополитан университетининг маданият, архитектура ва дизайн факультети билан ҳамкорликда фаолият юритади. МАРШ талабалари Москвада ўқиб, британия дипломини олиши мумкин – бу мустақил олий ўқув юртларининг консорциуми.

Ҳозирда мен бор ғайратимни ўқишга йўналтирб, янги билимларни эгаллашга ҳаракат қиляпман. Бунинг учун эса барча шароитлар яратилган. Бу каби қизиқарли ҳаёт бошлашга ва қимматли билимлар олишга имконият яратиб берган Ислом Каримов номидаги Фондга чексиз миннатдорман”

Эслатиб ўтамиз, биринчи таълим грантлари танловининг якунлари бўйича 12 нафар стипендиат Ангальт амалий фанлар университети, Дуйсбург Эссен, Рур ва Фрайбург университетлари (Германия), Москва меъморчилик мактаби ҳамда Турин политехника университети (Италия) каби нуфузли чет эл олий ўқув юртларида таълим олмоқда.