Ислом Каримов Фонди

“Ислом Каримов – Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг асосчиси” мавзусидаги халқаро конференция

Самарқанд Давлат университетида “Ислом Каримов – Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг асосчиси” мавзуидаги Халқаро илмий конференция бўлиб ўтди.

Конференция Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти, буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг Ўзбекистон давлат мустақиллигини қўлга киритиши ва уни барқарор ривожланиш йўлидаги улкан тарихий хизматларини инобатга олган ҳолда, шунингдек унинг хотирасини абадийлаштириш ишларини давом эттириш мақсадида ташкил қилинди.

Конференцияда иштирок этиш учун Корея, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистондан олимлар, жамоат ва маданият арбоблари ташриф буюрдилар.

Конференция Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Республика маънавият ва маърифат маркази, Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси, Ислом Каримов номидаги Республика хайрия жамоатчилик фонди, Самарқанд давлат университети шунингдек Самарқанд вилояти ҳокимияти томонидан ўтказилди.

Тадбир доирасида Ислом Каримов Хотира мажмуасига ташриф буюрилди ва гуллар қўйилди, шунингдек Самарқанд шаҳри бўйлаб саёҳат уюштирилди.

Fikr bildirish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi.

Recent Posts