Ислом Каримов Фонди

Иншолар танлови ғолиблари тақдирлади

Ислом Каримов номидаги Фонд томонидан Ўзбекистон олий ўқув юртлари талабалари ўртасида ўтказилган иншолар танлови ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Мазкур танлов Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти хотирасини абадийлаштириш, ёш авлоднинг республикамиз янги тарихи хусусидаги ҳамда мамлакатимиз давлат мустақиллигини қарор топтириш, халқаро барқарорликни таъминлаш ва Ватанимизнинг тарихий-маданий меросини қайта тиклашда Ислом Каримовнинг тарихий хизматлари борасидаги билимларини ошириш мақсадида ташкил этилди.
Ғолибларга совғаларни Фонд Васийлик Кенгаши аъзоси, Биринчи Президентнинг рафиқаси Татьяна Каримова ҳамда Фонд Бошқаруви Раиси Ботир Убайдуллаев топширдилар. 
I ўринни Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг V босқич талабаси Акромов Отабек қўлга киритди. У 7 000 000 сўмлик грант, шунингдек, Фонд логотипи туширилган Apple MacBook Air 13 8/256 GB ноутбуки совриндори бўлди. 

II ўринни Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг V босқич талабаси Шорустамова Малика эгаллаб, 6 000 000 сўмлик грант, шунингдек, Фонд логотипи туширилган Apple iРad Pro 10.5 4G 256GB планшети соҳиби бўлди. 
III ўрин Тошкент давлат юридик университетининг IV босқич талабаси Тошканов Нурбекка берилиб, у 5 000 000 сўмлик грант, шунингдек, Фонд логотипи туширилган iPhone 8 64 GB смартфони эгасига айланди.
Ижодий ишлари юқори балл тўплаган қуйидаги 7 нафар иштирокчига рағбатлантирувчи совғалар, яъни Фонд логотипи туширилган Kindle букридерлари тақдим этилди. 
1. Хадятуллаев Аббосбек – Тошкентдаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти III босқич талабаси.
2. Темирова Райхона – Бухоро давлат университети II босқич талабаси.
3. Назиров Сардор – Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти I босқич талабаси.
4. Саидхасилова Азиза – Тошкентдаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти I босқич талабаси.
5. Куртова Екатерина – Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, III босқич талабаси.
6. Абдухамидов Лутфилло – Фарғона политехника институти III босқич талабаси.
7. Низомиддинова Чаросхон – Ўзбекистон миллий университети II босқич талабаси.
Танлов комиссияси томонидан яна 10та ижодий иш алоҳида баҳоланиб, уларнинг муаллифлари Ислом Каримов номидаги Фонд томонидан қўшимча мукофотлар билан тақдирландилар.

 

 

 

Fikr bildirish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi.

Recent Posts