Ислом Каримов Фонди

Ислом Каримов номидаги Фонднинг хорижда таҳсил учун грант танлови биринчи босқичи

Бугун танлов иштирокчилари Турин политехника университетининг Тошкентдаги филиалида инглиз тили бўйича билимларини синаб кўрдилар. Немис тилини ўрганган иштирокчилар учун тест синовлари 14 декабрь куни ўтказилади.

Хорижий тил синовидан муваффақиятли ўтганлар мутахассислик бўйича имтиҳон топширадилар.

Жами танловда иштирок этиш учун Ўзбекистон ва хорижнинг 25та олий ўқув юртларидан 300 нафардан ортиқ йигит ва қизлар ҳужжатлар топширди.

Эслатиб ўтамиз, грант танлови қайта тикланувчи энергия манбалари; кимё; сув ва ер ресурсларини бошқариш; машинасозлик технологиялари; озиқ-овқат технологиялари; озиқ-овқат хавфсизлиги; озиқ-овқат ишлаб чиқариш ва маркетинги; шаҳарсозлик; архите ктура ёдгорликларини муҳофаза этиш ва қайта тиклаш; маҳсулот дизайни; саноат дизайни; меъморчилик дизайни ва рассомлик каби мутахассисликлар бўйича ўтказилмоқда.

Ислом Каримов номидаги фонд 2016 йилда мустақил Ўзбекистон давлати асосчиси ва Биринчи Президентининг хотирасини абадийлаштириш мақсадида таъсис этилган. Фонд шафелигида Ўзбекистоннинг тарихий-маданий ва адабий меросини тарғиб этиш мақсадида дастурлар амалга оширилмоқда. Мамлакатимиз ва хорижнинг нуфузли университетларида таҳсил учун иқтидорли ёшларга грантлар ажратиш, шу орқали таълимга кўмаклашиш фонд фаолиятининг асосий йўналишларидан саналади.

Fikr bildirish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi.