Ислом Каримов Фонди

«My First President» китоби тақдимоти

2017 йил 7 сентябрь куни Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети бош биносида «My First President» китобининг тақдимоти бўлиб ўтди. Инглиз тилида чоп этилган китобда Ўзбекистон Биринчи Президентиниг хотирасига атаб ўтказилган иншолар танлови ғолибларининг ижодий ишлари жамланган. Танлов Ислом Каримов номидаги Фонд кўмагида, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги шафелигида ўтказилди. Ижодий беллашувда олий ўқув юртлари, касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларнинг 1400 га яқин талаба ҳамда ўқувчилари инглиз тилидаги иншолари билан қатнашди. Ҳакамлар ҳайъати 36 нафар муаллифнинг ижодий ишида белгиланган мавзу атрофлича очиб берилган, деган хулосага келди. Ислом Каримов номидаги Фонд томонидан тўрт ғолибга Apple Ipad планшети, қолган 32 иштирокчига эса электрон китоб туҳфа қилинди. 

Ислом Каримов  номидаги Фонд хайрия жамоат ташкилоти бўлиб, Ўзбекистон мустақиллиги асосчиси ва биринчи Президенти Ислом Каримовнинг хотирасига эҳтиром рамзи сифатида ташкил этилган. Фонд 2016 йил октябрда мустақил Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти хотираси ва унинг ҳаётий принципларини абадийлаштириш мақсадида Татьяна Каримова ва Лола Каримова-Тилляева томонидан таъсис этилган. Ислом Каримовнинг мамлакатдаги ёш авлодни қўллаб-қувватлаш, чуқур билим ва юксак маънавият соҳиби бўлган ёшларни тарбиялашдек хайрли ишларини давом эттириш ҳамда Ўзбекистоннинг бой тарихий-маданий ва адабий меросини асраб-авайлаш ва мамлакатимиз ҳамда хорижда кенг тарғиб этиш Фонднинг асосий мақсадлари сирасига киради.  Юртимиз ва хориждаги пешқадам университетларда таҳсил учун иқтидорли ёшларга грантлар ажратиш, шу орқали таълим дастурларини қўллаб-қувватлаш ҳам Фонд фаолиятининг асосий йўналишларидан ҳисобланади  

Fikr bildirish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi.

Recent Posts