Ислом Каримов Фонди

Каримов Фондининг чет элда таҳсил олиш имконини берувчи грантлар танловининг учинчи саралаш босқичи

Каримов Фондининг чет элда таҳсил олиш имконини берувчи грантлар танловининг учинчи саралаш босқичи. Мутаҳассисликдан суҳбат.
Имтихон комиссияси Ўзбекистон олий ўқув юртлари профессор-ўқитувчиларидан ташкил топди.

Мазкур танлов Каримов Фонди грантлар танловининг учинчиси бўлиб, унинг ғолиблари Европанинг пешқадам олийгоҳларида магистратура дастури бўйича икки йил таълим олиш имконига эга бўладилар.

Сўнгги икки йил мобайнида Каримов Фонди грантларига Ўзбекистонлик 22 нафар йигит ва қизлар эга бўлдилар. Бугунги кунда улар Ангальт амалий фанлар университети, Дуйсбург Эссен, Рур ва Фрайбург университетлари, Москва меъморчилик мактаби, Турин политехника университети, Зиген университети, Рейн-Ваал амалий фанлар университети, Кёльн техника университети, Н.Н. Ворожцов номидаги Новосибирск органик кимё институти, Прага колледжи, Веймардаги Баухауз университети, Познандаги Санъат университетида тахсил олиб келмоқдалар.

Каримов Фонди 2016 йил октябрь ойида мустақил Ўзбекистон асосчиси ва Биринчи Президенти Ислом Каримов хотирасини абадийлаштириш мақсадида Лола Каримова-Тилляева ва Татьяна Каримова томонидан таъсис этилган. Иқтидорли ёшларни чет элнинг пешқадам олийгоҳларида таҳсил олиши учун грант дастурларини амалга ошириш Фонд фаолиятининг муҳим йўналишларидан ўрин олган.

 

Fikr bildirish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi.

Recent Posts