Ислом Каримов Фонди

«Нажот топган юраклар» – Умиджон

Муйдинов Умиджон Фарғона вилояти Қувасой шаҳрида истиқомат қилади. Болажон юрак нуқсонининг оғир тури билан дунёга келган. Унинг юрагида жуда кучли шовқинлар кузатилиб, тез-тез шамоллаган чоғида, тинмай йўталар эди. Умиджон узоқ вақт давомида касалҳонада ётиб шифокорларнинг назорати остида бўлган. Тўлиқ соғайиши учун, унга мураккаб операция зарур бўлган.

2017 йилнинг октябрь ойида Лола Каримова-Тилляеванинг «Sen Yolg’iz Emassan – You are not alone foundation» Фонди кўмагида, Франциялик етакчи кардиожарроҳ Оливье Барон Умиджонга тўрт соатлик очиқ юрак операциясини амалга оширди. Муваффақиятли жарроҳлик амалиёти натижасида, болажон анча соғайиб қолди. Унинг иштаҳаси яхшиланиб, иммунитети мустаҳкамланди. Эндиликда, Умиджон барча соғлом болалар каби қизиқувчан, серҳаракат ва хушчақчақ бўлиб улғаймоқда.

«Sen Yolg’iz Emassan» Фондининг молиявий кўмаги билан шу кунга қадар франциялик кардиожарроҳлар томонидан ўзбекистонлик эҳтиёжманд оила фарзандлари ва Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига 130 дан ортиқ мураккаб юрак операциялари бажарилди, улардан 21 таси Франциянинг Нант шаҳридаги болалар клиникасида амалга оширилди.