
25-01-2021
Одинахон дунёга келганида, шифокорлар унинг юрагида шовқин борлигини аниқладилар. Кейинчалик қилинган текширувлар натижасида қизалоқда юрак нуқсони борлиги аниқланди. Одинахон ниҳоятда нимжон бола бўлиб, тез-тез ранглари оқариб, шамоллаб қолар эди. Қизалоқ бир ёшга тўлганида, унга шошилинч операция зарур эди.
Лола Тилляеванинг «Sen Yolg’iz Emassan – You are not alone foundation» Фондининг молиявий кўмаги билан 2015 йилдан бери франциялик кардиожарроҳлар томонидан ўзбекистонлик кам таъминланган оилалар фарзандларига ва Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига 130 дан зиёд мураккаб юрак операциялари бажарилди, улардан 21 таси Франциянинг Нант шаҳридаги клиникада амалга оширилди.