Ислом Каримов Фонди

Каримов Фонди ва «Sen Yolg’iz Emassan» хайрия ташкилотининг ҳодимлари «Умид ришталари» француз уюшмаси раҳбарияти билан учрашуви.

Каримов Фонди ва «Sen Yolg’iz Emassan» хайрия ташкилотининг ҳодимлари «Умид ришталари» француз уюшмаси раҳбарияти билан уюшманинг Париждаги қароргоҳида. 

«Sen Yolg’iz Emassan» Фонди ва «Умид ришталари» француз уюшмасининг 2015 йилдан бери давом этиб келаётган ўзаро ҳамкорлиги доирасида франциялик кардиожарроҳлар томонидан ўзбекистонлик кам таъминланган оилалар фарзандларига ва Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига жами 86та мураккаб юрак операциялари амалга оширилди. 

«Sen Yolg’iz Emasssan» Фондининг молиявий кўмаги билан ушбу жарроҳлик амалиётларининг 13таси Франциянинг Нант шаҳридаги клиникада бажарилди. 

Европанинг етакчи кардиожарроҳларидан бири саналмиш профессор Оливье Барон томонидан ўтган ҳафта Францияда операция қилинган уч нафар ўзбекистонлик бола ҳозирда операциядан кейинги муолажа жараёнидан ўтмоқда.

Fikr bildirish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi.

Recent Posts