Ислом Каримов Фонди

Татьяна Каримова Ислом Каримов Фондининг стипендиатлари билан учрашди

Бугун Татьяна Каримова Ислом Каримов Фондининг чет элда таълим олиш грантларининг стипендиатлари – Музаффар Максумов, Александра Ким, Гулюзбону Рўзибоева ва Стефания Аббосовалар билан Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти ҳаёти ва фаолиятига бағишланган кўргазмада учрашди.
Ўз сўзларида Татьяна Акбаровна ёшларга илғор чет эл ўқув масканларидаги ўқишларида омад, эгаллаган билимларини Ватанимиз равнақи йўлида қўллашларини тилади.
Сўнгги бир ярим йил ичида ўзбекистонлик 23 нафар йигит-қизлар Каримов Фондининг таҳсил грантларини қўлга киритиб, магистратура дастури бўйича Европанинг етакчи олий ўқув юртларида таълим олиш имкониятига эга бўлдилар.

Fikr bildirish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi.