Ислом Каримов Фонди

Ислом Каримов номидаги Фонднинг магистратура йўналиши бўйича чет элда таълим гранти саралаш танловининг иккинчи босқичи

Хорижий тил синовидан муваффақиятли ўтган танлов иштирокчилари Турин политехника университетининг Тошкентдаги филиалида мутахассислик бўйича имтиҳон топширдилар.

Ислом Каримов номидаги фонд 2016 йилда мустақил Ўзбекистон давлати асосчиси ва Биринчи Президентининг хотирасини абадийлаштириш мақсадида таъсис этилган. Мамлакатимиз ва хорижнинг нуфузли университетларида таҳсил учун иқтидорли ёшларга грантлар ажратиш, шу орқали таълимга кўмаклашиш Фонд фаолиятининг асосий йўналишларидан саналади.

Ўтган йили эълон қилинган Фонд гранти танловининг 12 нафар ғолиби Ангальт амалий фанлар университети, Дуйсбург Эссен, Рур ва Фрайбург университетлари (Германия), Москва меъморчилик мактаби ҳамда Турин политехника университети (Италия) каби нуфузли чет эл олий ўқув юртларида таълим олиш имкониятига эга бўлди.

Fikr bildirish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi.

Recent Posts