Ислом Каримов Фонди

Яқин кунларда: фонднинг иккинчи кўргазма лойиҳаси

Ислом Каримов Фонди иккинчи кўргазма лойиҳаси устида иш бошлади. “Йўқотилган жаннатни излаб…” номли кўргазма унутилиб бораётган ўзбек читгарлиги санъатига бағишланади.

XIX асрнинг биринчи ярмида кенг тарқалган халқ ҳунармандчилигининг бу тури ХХ асрнинг ўрталарига келиб деярли йўқолиб кетди, фақат 1970 йилларнинг охири – 1980 йилларнинг бошида вақтинча қайта тикланди. Бугунги кунда читгарлик санъати Бухоро ва Марғилонда қисман сақланиб қолган.

Читгарлик – амалий безак санъатининг қадимий турларидан бири бўлиб, ёғоч қолиплар ёрдамида матога гул босиш жараёнидан иборат. Унутилиб бораётган мазкур ҳунарм андчилик тури ижтимоий вамолиявий кўмакни талаб этади. Саноқли читгарлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш орқали матога гул босиш технологиясини кенгайтириш читгарлик санъатининг қайта тикланиши ва ривожланишига, шунингдек ижтимоий бандлик масалалрини ҳам ҳал этишга ёрдам беради.

Кўргазманинг очилиши мазкур ойнинг сўнгида Тошкент фотосуратлар уйида режалаштирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз: Ислом Каримов Фондининг ипакчилик санъатига бағишланган “Авлодларни боғловчи ришта” номли илк кўргазма лойиҳаси 2017 йил июнь ойида тақдим этилган эди.

Фонд тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда юртимизда ва хорижда тарихий-маданий меросимизни тарғиб этишга йўналтирилган тадбирлар, жумладан, концертлар, тақдимотлар ва кўргазмалар уюштиради, Ўзбекистон илм ва санъат аҳлининг хорижлик ҳамкасблари билан тажриба алмашув дастурларини қўллаб-қувватлайди.

 

 

 

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi.