Ислом Каримов Фонди

Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг 80 йиллигига бағишланган кўргазма. Оқсарой қараргоҳи, Тошкент шаҳри

Бугун Оқсарой қароргоҳида Биринчи Президентимизнинг 80 йиллигига бағишланган “Бутун оламни жо қилган юрак” номли бадиий кўргазма ўз ишини бошлади. Унда бутун умрини Ватан хизматига бахш этган Ислом Каримов ҳаётининг турли қирраларини очиб берувчи портрет ва фотосуратлар намойиш этилди. 
Кўргазма ўз ишини шу йилнинг 2 апрелигача давом эттиради.
Манзил: Тошкент ш., Афросиёб кўчаси, 1/1 уй.