Ислом Каримов Фонди

Каримов Фондининг чет элда ўқиш учун грант танловининг навбатдаги саралаш босқичи ниҳоясига етди

Каримов Фондининг Европада таълим олиш имконини берувчи учинчи грантлар танлови ғолибларини аниқлашга ҳам оз вақт қолди. В.М.Ломоносов номидаги Москва Давлат университетининг Тошкентдаги филиалида қатнашчиларнинг маънавий-психологик ҳислатларини аниқлаш бўйича ўтказилган оғзаки суҳбатдан сўнг чет тилидан расмий имтихон қолди, холос. 

Каримов Фонди танлов ишитрокчиларига сўнгги синовдан муваффақиятли ўтишларини тилаб қолади!
Сўнгги 2 йил мобайнида Каримов Фонди ўзбекистонлик 22 нафар йигит-қизларга Германия, Италия, Чехия, Россия ва Польшанинг пешқадам олийгоҳларида таълим олиш имконини берди.

Каримов Фонди 2016 йил октябрь ойида мустақил Ўзбекистон асосчиси ва Биринчи Президенти Ислом Каримов хотирасини абадийлаштириш мақсадида Лола Каримова-Тилляева ва Татьяна Каримова томонидан таъсис этилган. Иқтидорли ёшларни чет элнинг пешқадам олийгоҳларида таҳсил олиши учун грант дастурларини амалга ошириш Фонд фаолиятининг муҳим йўналишларидан ўрин олган.

 

Recent Posts