Фонд имени Ислама Каримова

Поэзия

***

Алвидо халқим.

Ватаним бардам бўл! Тойма йўлингдан
Халқим эгмангиз ғанимларга бошингиз.
Руҳим сизлар билан айланайин ўзингдан
Халқим ёруғ бўлур иншааллоҳ йўлингиз.
Яшадим мен сизлар дебон, Аллоҳ билур
Беклигингиз унутманг эй фарзандларим.
Ортга юрманг унда мани руҳим қийналур
Соғинаман сизларни азиз дилбандларим.
Ватанни севинглар, яшанглар ардоқлаб
Мен ҳам осуда ётгум шунда жойимда.
Ватанни  ғиштларини қўйдик доналаб
Мен сизларни соғиниб кутгум пойимда.
Халқим бахтингиз деб тиним билмадим
Оҳ, ватаним сени деб кечдим жонимдан.
Билмассизлар, тонглар туриб йиғладим
Сизлар учун кечардим мингта жонимдан.
Ишонаман сизларга  ватаним буюк бўлгай
Ҳалқим, руҳим ўшанда сизлар ичра кезади.
Ўшанда уйингиз, хар юрак бахтларга тўлгай
Ишонинглар манга Ўзбекистон буюк бўлади.
Сизларга қолдиргум энди азиз она ватанни
Кўз қора чиғидек асранглар, ҳимоя қилинг.
Арзир ватан, фидо қилсангиз бу азиз жонни
Унутманг сизлар ўзингизга бексизлар билинг.
Алвидо ватаним, алвидо, меҳнаткаш халқим
Дуолар қилганман сизларга бахтли бўлинглар.
Ўкинмайман сизлар учун фидо бўлди жоним
Умидворман, дуоларда мани эслаб туринглар.

Фарҳодбек Жўраев.

Андижон шаҳри.

***

Боғбоним Отажон

Қандай гўзал ватан қуриб кетдингиз
Севмай бўлурми шундай ватанни.
Ажиб боғ яратиб муродга етдингиз
Фидо қилмай бўлурми энди жонни.
Жонингиз фидо қилдингиз бу юртга
Сўнги нафасгача халқим дедингиз.
Дардим айтиб йиғлайин энди кимга
Қалбларга муҳаббат гулин экдингиз.
Не-не буюклар ўтиб кетди ичимиздан
Хаммалари эрк истади, бердилар жон.
Халқингиз рози мамнун бугун сиздан
Соғинамиз бизлар сизни  азиз Отажон.
Миллат сизни суйган экан энди билдик
Ватан дардида дардин билмаган отажон
Уч кунлаб ҳам уҳламабсиз энди билдик
Мунчаларам мехрибон эдингиз Отажон.
Аччиқ ёшлар тинармикин бу кўзлардан
Бир кун ватан буюк бўлар муродга етар.
Ўшанда ҳам бир нола чиқар юраклардан
Соғинган сари сизни чин муҳаббат ортар.
Тарих зарварақларида қолар номингиз
То қиёмат сиздан халқ рози ватан рози
Юракларда мангу унар эккан гулингиз.
Юракдасиз, Аллоҳ бўлсин сиздан рози.

Фарҳодбек Жўраев

Андижон шаҳри.

 ***

Отажон.

Мухтарам Юртбошимизнинг порлоқ хотирасига бағишлайман.

Исми Ислом-қалбида Аллоҳ-ла имон,
Ҳаяжонда тинглардик сўзласа хар он,
Дилим ёнар-эй сизни ўйлаган замон,
Жойингиз жаннатда бўлсин Отажон.
Халқим-халқим деб тиним билмаган,
Ватан дардида ўзин дардин сезмаган,
Элнинг фарзандларин бошига қўйган,
Жойингиз жаннатда бўлсин Отажон.
Масжидлар қурдингиз яхши ниятда,
Саждада дуолар қилмасак энди уятда,
Хақ подшоҳга итоат айтилган оятда,
Жойингиз жаннатда бўлсин Отажон.
Тинчлик тилаб каъбада дуолар қилган,
Аждодлар руҳларин қаранг шод этган,
Бухорий ҳаёт –қабрида дуолар қилган,
Жойингиз жаннатда бўлсин Отажон.
Миллатдан кўп чиққан аҳли донишлар,
Аллоҳнинг соясидир асли подшоҳлар,
Юракларни эзиб юборди нолаю оҳлар,
Жойингиз жаннатда бўлсин Отажон.
 Нурга тўлсин энди ётган жойингиз
Фарзандлардан аримас ҳеч пойингиз
Ҳа, улар эди-да осмондаги ойингиз
Жойингиз жаннатда бўлсин Отажон.
Бу ватан рози, халқингиз рози сиздан
Кечиринг озор етган бўлса бизлардан
Аллоҳи, рози бўлгил миллат отасидан
Жойингиз жаннатда бўлсин Отажон.

Фарҳодбек Жўраев.

Андижон шаҳри.

  ***

Танҳойим Отажоним.

Дарё экан кўнглингиз билмабмиз
Аллоҳ, шундай зотни билмабмиз
Беғубор  гўзал қалбни сезмабмиз
Жаҳон ичра танҳойим отажоним.
Уйғотдингиз ўзбекни ғафлатдан
Асрадингиз не-не бало офатдан
Кўнглингиз катта экан осмондан
Жаҳон ичра танҳойим отажоним.
Болам мўлтирайди ёш кўзларида
Суратингиз жажжи қўлларида
Сизни сўрар оҳ юрган йўлларида
Жаҳон ичра танҳойим отажоним.
Боламнику овутарман амаллаб
Не деб бўлур турса халқ йиғлаб
Юракларни эзиб қалбни доғлаб
Жаҳон ичра танҳойим отажоним.
Буюклар ўтгач қадри билинаркан
Эслаб юраклар бирам эзиларкан
Бизлар бор энди йўлингиз тутган
Ором олинг танҳойим отажоним.
Дунёда ором, ҳаловат билмаган
Бетоблиги ҳаёлига ҳам келмаган
Эли учун жонин фидо айлаган
Ором олинг энди эй отажоним.

Фарҳодбек Жўраев

Андижон шаҳри.

***

Йигирма беш йиллик тўйинг бўлар кунда
Барча бахтлар фақат сенга кулар кунда
Душманларинг аламидан ўлар кунда
Тўшакларга тўшни бериб ётма,
Бобом Ажалларга асло бўйин тутма,
Бобом Ўғлонларинг майдонлардан қайтиб келди,
Олисларда мадҳиянгни айтиб келди.
Кўкрагига олтин нишон тақиб келди,
Белларидан сиқиб ўзинг кутвол, Бобом,
Истагимиз сенга етмас завол, Бобом.
Қадр билмасқашқирларни ким деб атай,
Шу кунингни кутганларга тошлар отай.
Сен турмасанг қуёшларни ким уйғотгай,
Ҳали узоқ яшагайман, дегин ,Бобом,
Озод халқнинг, озод юртнинг беги, Бобом.
Соғай, Бобо, ҳали бизга сен кераксан,
Миллион, миллион ўғил-қизга сен кераксан.
Сенга интиқ қошу-қўзга сен кераксан,
ИншаОлоҳ сен қайтасан юртга , Бобом,
Темур тиғин кўрсатамиз ётга, Бобом.
Биз-халқ учун буюк мақсад кўзлагайсан,
Ҳали минг бор минбарларда сўзлагайсан.
Биз барчамиз дуодамиз, тузалгайсан.
Бошни кўтар, бир сўз айтгин бизга, Бобом,
Худо дедик, яна қайтгин бизга, Бобом.

Фарход Рузиев

***

Аравани қуруқ тортган зормандалар,
Ёмон куним кўра олмай армондалар,
«Тўйдан» олдин ноғорасин чалдилару,
Шармандалар яна бир бор шармандалар!


Тирик юрган бир инсонга гўр қаздилар,
Заифларга ўз ҳукмини ўтказдилар,
Ўзбек деган, Худо деган соҳибларга,
Ютқаздилар,яна бир бор ютқаздилар.

Нима деган одамсиз сиз,энди айтинг,
Бурнингизни ғажиб қўйманг аламларда.
Кечирамиз,бу разолат йўлдан қайтинг,
Узр сўраб Оллоҳимдан,одамлардан.

Кўп дуоси терс оқизар дарёни ҳам,
Миллионларнинг дуосида кўп ҳислат бор.
Ватанкушлар,ютсин сизни уят,алам.
Юртбошимни қайтиб берди Парвардигор!

Малика Салимова

***

ХАЙР МИЛЛАТ ҚАХРАМОНИ, ХАЙР ЎЗБЕК ОТАСИ! 

Эсди ғарбдан майин шамол, 
Этларим жимирлади. 
Келдими куз деб ўйладиму, 
Лекин кўнглим ғашлади. 
Кейин билсам, раҳмат экан бу шамолнинг ҳикмати, 
Хайр миллат қахрамони, хайр ўзбек отаси! 

Бугун юртим кенг таратди дунёга донғу-шараф
Мусаффодур осмонимиз, бойдур халкимиз, фарах
Буюк тарих тузаётиб, улуғладиз хар тараф, 
Хайр миллат қахрамони, хайр ўзбек отаси! 

Инсон ўлмас токи бордур ортидаги ишлари, 
Руҳи шоддур, жойи — боғдур, рози экан болалари.
Ўрнак дея Сизни эслай, интилай мақсад сари, 
Хайр миллат қахрамони, хайр ўзбек отаси! 

Раҳмат, раҳмат, яна раҳмат, бошқа йўқдур сўзларим! 
Тану-жониз қилиб фидо, қайга шошасиз яна?
«Кетдим болам, келди менинг орзу қилган кунларим»,
Хайр миллат қахрамони, хайр ўзбек отаси! 

Эсди ғарбдан майин шамол, 
Этларим жимирлади. 
Келдими куз деб ўйладиму, 
Лекин кўнглим ғашлади. 
Кейин билсам, раҳмат экан бу шамолнинг ҳикмати, 
Хайр миллат қахрамони, хайр ўзбек отаси!

***