Ислом Каримов Фонди

Хорижда таҳсил учун грантлар

Ислом Каримов номидаги фонд таълим йўналишида Ватанимиз ёшларининг Ўзбекистонда ва хорижда юксак билим олишига ҳар томонлама кўмаклашади. Ўзбекистонлик ёшлар дунёнинг пешқадам олий ўқув юртларида таҳсил олиши йўлида мамлакатимиз ва хориждаги етакчи университетлар билан мулоқот ўрнатиб, музокаралар олиб боради.

Фонд иқтидорли ёшларнинг юртимиз ва хориж олий ўқув юртларида таҳсилини ташкил этиш мақсадида ҳужжатлар  қабул қилиш, саралаш ва синовлар уюштириш борасида тизимли чора-тадбирларни амалга оширади, грант ғолибларининг ўқиш ва яшаш харажатларини молиялаштиради. Фонд ходимлари ҳар жиҳатдан кўмак кўрсатиш мақсадида стипендия ғолиблари билан доимий мулоқотда бўлиб, юзага келадиган турли муаммоларни ҳал этишга ёрдам беради.

Фонд иқтидорли ёшларга моддий ва маънавий кўмак кўрсатиб, уларнинг ижодий қобилиятини рўёбга чиқаришга ҳисса қўшади.

Ислом Каримов номидаги фонд табиий фанлар (қайта тикланувчи энергия манбалари ва кимё),  сув ва ер ресурсларини бошқариш, машинасозлик технологиялари, озиқ-овқат технологиялари, озиқ-овқат хавфсизлиги, озиқ-овқат ишлаб чиқариш ва маркетинги, архитектура (шаҳарсозлик, тарихий обидаларни муҳофаза этиш ва қайта тиклаш), дизайн (маҳсулот дизайни, саноат ва меъморчилик дизайни) ҳамда рассомлик мутахассисликлари бўйича Европа ва АҚШ олий таълим муассасаларининг магистратура босқичида таҳсил олиш грантлари учун республикамиз ҳамда чет эл олий таълим даргоҳларини муваффақиятли битирган, хорижий тилларни биладиган иқтидорли ва истеъдодли йигит-қизлар ўртасида танлов бошланганини 2017 январ ойида эълон қилди.  Танловда қатнашган жами 300-га яқин ёшлардан 12 нафари грант соҳиби бўлишди. Грант соҳиблари ўқишининг бошланиши жорий йилнинг октябрь ойига режалаштирилган.

 

Ариза жўнатиш

Fikr bildirish yopilgan.