Ислом Каримов Фонди

Хива

Қадимий ва ҳамиша навқирон Хива ўзининг бетакрор гўзаллиги ва нафис манзаралари ила инсон қалбини мафтун этади. Осиёнинг қоқ юрагида жойлашган ушбу афсонавий шаҳарни унинг тарихий меъморий ёдгорликлари туфайли очиқ осмон остидаги музей деб атайдилар. Кўхна Ичан қалъа Хоразм воҳасининг ноёб меъморчилик санъати ва бой тарихини ўзида мужассам этади.

Ичан Қалъа меъморий комплекси 1990 йилда ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон маданий мероси рўйхатига киритилди.