Фонд имени Ислама Каримова

Ислом Каримовнинг болалик ва ўсмирлик йиллари ҳақида фильм-портрет

Каримов Фонди Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллиги асосчиси ва Биринчи Президенти Ислом Каримов вафотининг етти йиллиги муносабати билан унинг болалик ва ўсмирлик йиллари ҳамда ота-онаси ҳақида ҳикоя қилувчи фильм-портрет ҳозирлади. Картина Самарқанддаги Ислом Каримов уй-музейида ўзбек ва рус тилларида (инглизча субтитрлар билан) намойиш этилади.

Фильм-портретда оддий оила фарзанди мактабни аъло баҳоларга тамомлаб, ўз тақдирига пешвоз чиққани тасвирланган. Ўша кезлар унинг чўнтагида олтин медалу қалбида улкан орзулари бор эди, холос. Киндик қони тўкилган заминга эса у мустақил Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти бўлиб қайтди.