Notice: Function _load_textdomain_just_in_time was called incorrectly. Translation loading for the wordpress-seo domain was triggered too early. This is usually an indicator for some code in the plugin or theme running too early. Translations should be loaded at the init action or later. Please see Debugging in WordPress for more information. (This message was added in version 6.7.0.) in /home/httpd/vhosts/fondkarimov.uz/httpdocs/wp-includes/functions.php on line 6114

Notice: Function _load_textdomain_just_in_time was called incorrectly. Translation loading for the polylang domain was triggered too early. This is usually an indicator for some code in the plugin or theme running too early. Translations should be loaded at the init action or later. Please see Debugging in WordPress for more information. (This message was added in version 6.7.0.) in /home/httpd/vhosts/fondkarimov.uz/httpdocs/wp-includes/functions.php on line 6114
Поэзия - Страница 4 из 11 - Сайт Фонда Ислама Абдуганиевича Каримова
Фонд имени Ислама Каримова

Поэзия

Юртбошимиз! 
Ҳикмат бордир ҳар бир айтган сўзида,
Меҳр бордир ҳар бир боққан кўзида,
Ибрат бордир хар бир босган изида,
Шу инсон омон бўлса омон бошимиз
Тангри берган улуғ инсон Юртбошимиз!

Қанча-қанча оғир кунлар кўрмадик,
Талпинганча меҳрга зор юрмадик,
Эрк йўқ учун ўз бағримиз тирнадик,
Энди хеч кўзимизда бўлмас ёшимиз
Тангри берган улуғ инсон Юртбошимиз!

Уйимизда файзу-барокотлар бор,
Хаётимизда рохат-фароғатлар бор,
Жонимизда хузур-ҳаловатлар бор,
Таътийди дастурхонда еган ошимиз
Тангри берган улуғ инсон Юртбошимиз!

Ота-ю-Онадан дуо олгаймиз,
Ватанга хизматда чарчоқ билмаймиз,
Фарзандлар иқболин доим ўйлаймиз,
Ҳар ишда мададкор ўзи йўлбошчимиз
Тангри берган улуғ инсон Юртбошимиз!

***

«YURT OTASI HOTIRASIGA»

Yuragimni tirnar qayg’u, hasratlarim,
So’nib qoldi shijoatu-g’ayratlarim.
Bergan rag’batlaringizga rahmatlarim,
Sizga aytmoq, menga armon bo’lib qoldi… Ulashdingiz elga mehru-iltifotlar,
Taqdirlandi qancha-qancha iste’dodlar
Siz bizga atagan unvon, mukofotlar,
Ming afsuski so’nggi farmon bo’lib qoldi. 
Qarshingizda kuylar edik sho’xu-shodon,
Siz kirsangiz yashnab ketardi bosh maydon. 
Bugun esa butun boshli O’zbekiston,
Diydoringiz qumsab, giryon bo’lib qoldi. 
Sizni bir bor ko’rmoq uchun ko’zlar mushtoq
Minbarlarda so’zlanmagan so’zlar mushtoq
Quchar bo’ldi jismingizni sovuq tuproq,
Manzilingiz olis osmon bo’lib qoldi…
Inshaolloh, ko’risharmiz bir kun albat,
Qurajakmiz jannatlarda uzoq suhbat
Tinch va totuv hayot uchun ming bor rahmat,
Sizsiz mening qaddim kamon bo’lib qoldi,
Endi diydor maxshar zamon bo’lib qoldi…
02.09.2016. Mashhur Muhammad

***

Юраётган одам – ҳикматли,
Йўлнинг ҳар тош-гиёҳин билар.
У билар – йўл қувончли, дардли,
Бахтга етмоқ қийноғин билар.
Майли, ботсин товонларга тош,
Ҳар одимда мункиб кетсин ҳам,
Ёки шундоқ ёнига ёндош
Кетаётиб чалсин муттаҳам,
Чидайди-ю олдга боқади
Ўткир зеҳн, меҳрибон юрак,
Ахир ортда шунча беқадр
Бўлиб келган халққа бахт керак!
На таваккал,
На бир хомхаёл,
На пуч орзу чалғитди уни.
Фақат халқим бўлсин безавол,
Деган ният қалқитди уни.
Коинотнинг сирли, ҳайратли
Ҳаракати сингари уйғоқ
Топар экан улкан ғайратни
Бўлиб борди ўзи улуғроқ.
Темирқанот полапонларин
Хавф-хатардан асраган бургут,
Ҳаёт-мамот кураш онлари
Қаддин тоғдек ростлаган бургут
На бўронни, на дайди ўқни,
На тузоқни йўлатди элга.
Бирон лаҳза бормиди-йўқми
Ҳузур сўзин чиқарса тилга.
Биз бир бурда нон учун ёки
Қултум сув деб гадо бўлмадик,
Йўл бошида у бордир токи,
Ҳолим шу деб гадо бўлмадик.
Бир майизни қирққа бўлиш ва
Шунга кўниш ҳолидан қайтдик.
Майли, бўлсин қанчалик душвор,
Бир майизни қирққа кўпайтдик.

Носиржон ЖУРАЕВ

***

Қандоқ оғир кетмоқ қадами
Ва кўнглингни куз этиб қолмоқ,
Қандоқ оғир азиз одаминг
Гуллар отиб кузатиб қолмоқ.
Отанг каби нуроний сиймо
Суратларда кулиб турсаю,
У қолдирган мукаммал иншо
Хаёлингда яшаб юрсаю,
Худди ҳозир бирон йиғинга
Жилмайганча кириб келгудек,
Аввал ҳайрон қараб йиғингга,
Кейин сенга юпанч бўлгудек
Туюлсаю, аммо ҳаётнинг
Ҳақиқати қаршингда тикдир.
Энди фақат у буюк зотнинг
Қабри узра бошинг эгикдир.
Дуо айтиб титраган лаблар
Шивирлари мадҳиядек жўр.
Икки ёнинг мустаҳкам сафлар,
Руҳияти сенга ҳам кўчур –
Боқаркансан қоракўз элга
Кўзи недан қорайган, билдинг.
Ҳар улуғин қўяркан ерга
Унга дунё торайган, билдинг.
Билдинг, бундоқ катта айрилиқ
Халқни жппс, бир қилиб кетар.
Мендан кейин юрманг айрилиб,
Мудом аҳил бўлинг, деб кетар.
Кўзлар уюм тупроқ устида,
Хаёлларда айланар исён –
Ахир ўлим инсон наздида
Жудоликка ўқилган фармон.
Бу фармоннинг ижроси мутлоқ,
Армон ҳам шу, таскин ҳам шудир.
Она халқим, бу қандай сабоқ –
Юракларга муштлаб тушунтир.
У ҳамон қуёшдек нурланар,
Осмонда қад тикларга кетди.
Ўзи яхши кўрган турналар
Каби учиб кўкларга кетди.

Носиржон ЖУРАЕВ 

***

Қўл беради устоз шогирдга,
Келажакка йўл берар тарих.
Сув ҳеч қачон оқмагай ортга,
Ҳаёт эса бўлмас қайтариқ.
Боғнинг хазон тўкиши эмас,
Илдизлари қуриши ёмон.
Тоғнинг оғир чўкиши эмас,
Уваланиб туриши ёмон.
Табиатнинг олтин қонуни –
(Кетганнинг-ку ўрни тўлмагай!)
Ниманидир олар ва уни
Она каби ўзи қўллагай.
Қуёш кетди, аммо нурида
Тўйиб ўсган чаманлар қолди.
Ҳар юртдоши онг-шуурида
Дориломон замонлар қолди.
Энди унинг дуосин олиб
Эл деган мард чиқди майдонга,
Халқ қалбига янги шашт солиб
Йўл бошлади дунё томонга.
Мен шу халқнинг зарраси бўлиб
Қўшиламан улкан оқимга
Ва боқаман юрагим тўлиб
Ўзбекистон деган боғимга.
Ўзбекистон – мен учун кучдир,
Менга шу қутлуғ ном эса бас.
Боғнинг хазон тўкиши ҳечдир,
Илдизлари қуримаса бас.
Қўл беради устоз шогирдга,
Келажакка йўл берар тарих.
Сув ҳеч қачон оқмагай ортга,
Ҳаёт эса бўлмас қайтариқ.

Носиржон ЖУРАЕВ

***

O’zbegimni mehribon g’amhur otasi.
O’zbegimni quvati meribon otasi.
Yurtimizni posboni mehribon otasi.
Chin Qomondon mehribon otasi.
Minbarlarni to’ldirib turganlaringiz bizga ko’p davlat ekan.
Jilmayib kulganlaringiz bizga ko’p Janbat ekan.
Bosh bo’lib yurganlaringiz bizga ko’p Jannat ekan.
Sizni hamisha yodlasharlar sizni sevguchi Halqingiz bor uchun.
Ruhingizni shodlasharlar Farzandlariz bor uchun.
Nomingiz mangu yashaydi sizni sevguchi Halqingiz bor uchun.

***

Maning otamniyo ko’rmadingizmi?
Qani endi mehribonim, qani u yongan yurak
Xalqim deya kiprik qoqmay, o’zidan
Tongan yurak Qani endi oq sochini g’amlarga alishtirgan
Bolalarim tinch bo’lsin deb, tinchidan kechgan yurak.
Bir insonni dildan sevmoq deydilar oson emas
Butun elni dildan sevgan, behudud,behad yurak.
Otajonim qarang Elga sizni deb yig’lab turar
Judoliqdan qon yig’laydi, sizni chin sevgan yurak.
Men ham sizning bir o’g’lingiz ko’zim giryondir bukun
Manzilingiz jannat bo’lsin, xalqda Shu oxir tilak!

***

Отам бор эди.

Мен бахтиёр киз эдим, сиздек отам бор эди,
Гаму-аламдан форуг, бахт ва кувонч ёр эди.
Бу кандайин фалокат, сиздан айрилиб колдим,
Сиз бирлан хаёт гузал, чаман-у, гулзор эди.
Хаётлигингизда мен, очилган лола эдим,
Хатто она булсам хам, сиз учун бола эдим.
 жушкин сойдек тулкинли, гуё шалола эдим,
Рухингиз ором топсин, тинчиб ё тинг отажон.
Кайдан излайин сизни,айтинг энди отажон,
Согиниб сел булдимку кайтинг энди отажон.
Неварангиз йиглайди бобожоним келсин деб,
Тушларимга хар бир тун кириб утинг отажон.
Мухтарам Юртбошимизда сўнги сўзларини айтиш
имкони бўлганида нималар деган бўлур эди?

***

Видолашув

Президентимиз И.А.Каримов хотирасига бағишланади

Мангуликка кетди бугун юртбошим,
Тиркираб оқмоқда халқнинг кўз ёши.
Мунгли куй яратиб торнинг дутори
Сунгги йўлга жунатди юртим посбонин.
Мустақил Ўзбекистон учун курашиб,
Яратди беқиёс буюк давлатни.
Ўзбек халқин мехнатин, унинг ютуғин
Жаҳонга танитди менинг юртбошим.
Ислом номларига мос-хос равишда
Ўзбек халқин тиклади қадриятларин,
Мустақил давлатда буюк ўзбегим
Англади, танитди ўзин дунёга.
Келажаги порлоқ ёш авлодларин,
Ўз кучин курсатди спортда, илмда.
Жаҳонга йўл очди президентимиз,
Меҳнаткаш, тадбиркор ўзбек халқига.
Бугунда ҳаваси келар ажнабий
Ўзбекнинг яратган меваларига.
Саноат гуркираб тараққий этди
Ҳеч кимдан кам эмас ютуқларимиз.
Халқпарвар жонкуяр ИСЛОМ – отамиз
Яратди мустақил ўзбек заминин.
Чорак аср даврида қилган ишлари
Ҳайратда қолдирар бугун хаммани.
Йиғлаб видолашар халқим бугунда
Меҳрибон ва ғамҳўр отаси ила,
Минг йилда бир бўлар бундайин ИНСОН,
Абадий қалбларда яшар бу ИНСОН.
Сизга чуқур таъзим, чуқур эҳтиром
Жойингиз жаннатда бўлсин, юртбошим.
Юрагим тирналар, кўзларимда ёш,
Буюк ўзбек халқига сиз эдингиз бош.
Ёшу-қари бугун тутмоқда мотам,
Ўзбек тарихида бўлмаган ҳали
Бундайин халқпарвар, адолат пеша,
Юртин тақдирини ўйлаган тун-кун.
Номингиз қалбларда абадий яшар,
Буюк ишларингиз тарихда қолди.
Сиз бошлаган ишлар давомчилари
Бағрингизга босган ёш авлод қолди.

Фарида Бухарова
3 сентябр 2016 йил

***