Ислом Каримов Фонди

Наврўз

Президент Ислом Каримов халқимизнинг маданий-тарихий мероси тикланишини миллий уйғонишнинг асосий омили деб ҳисоблаганлар. Шу ўринда, Наврўз айёмининг кўп асрлик нишонлаш анъанаси, юртимиз янги тарихида давлат байрами мақомига эга бўлган илк байрамлардан бири бўлди.

Ўзбекистон раҳбарлигига келгандан сўнг, 1989 йил 24 июнда Ислом Каримов “Биз энди эскича яшай олмаймиз, вақтнинг ўзи бунга йўл қўймайди” деган дадил сўзларни катта минбардан туриб айтганлар.

Ўзбекистон Республикаси мустақил деб эълон қилингунига қадар, 1990-йилда Ислом Каримов катта жасорат намоён этиб, иттифоқ республикалари орасида биринчи бўлиб, Наврўзни нишонлаш анъанасини тиклаш ташаббуси билан чиқдилар. Ислом Каримов Наврўз айёмини халқ байрами, 21 мартни эса дам олиш куни деб эълон қилдилар.

Аммо шуни таъкидлаб ўтмоқ жоизки, “Наврўз” байрам деб эълон қилинган илк йили ушбу кунни миллий байрам сифатида нишонлашга одамлар онги ҳали тайёр эмас эди. Ўтмиш мафкураси ва йиллар давомида йиғилган жиддий иқтисодий ва ижтимоий муаммолар туфайли халқнинг аксарият қисми томонидан Наврўз шодиёнаси “қўшимча дам олиш куни” сифатидагина қабул қилинди. Кўп асрлик инсонийлик қадриятлари қайта тикланган янги жамият барпо этиш, аслида, осон вазифа эмас эди. Бироқ, биринчи Президентимиз бошчилигида босқичма-босқич амалга оширилган сайи-ҳаракатлар натижасида, ушбу қадимий байрамни нишонлаш яна урф- одат тусига кира бошлади. Юртимизнинг барча воҳаларида сумалак, ҳалим, кўк сомса каби таомларни тайёрлаш, кўпкари ва кураш бўйича мусобақалар уюштириш анъаналари қайта тикланди. Мустақиллик йиллари давомида, Наврўз айёми – миллати, тили ва динидан қатъий назар барча юртдошларимиз учун катта шод-хуррамлик билан кутиб олинадиган севимли, чинакам умумхалқ байрамига айланди.

Наврўзда барча гиналар унутилиб, инсонлар ўртасида яхшилик, меҳр-мурувват ва саҳийлик каби эзгу фазилатлар янада кучлироқ намоён этилади. Шодиёна кунларида беморлар, кексалар, эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олинади, инсонлар ўз қувончи ва шодлигини яқинлари, дўсту-ёрлари билан бўлишадилар.

2010 йилда БМТ 21 мартни халқаро Наврўз куни деб эълон қилди. 2016 йилда эса Наврўз байрами ЮНЕСКОнинг Номоддий маданий мероси рўйхатига киритилди.

“Тарихий хотирасиз келажак йўқ” номли китобида Ислом Каримов таъкидлаганидек, “Биз халқни номи билан эмас, балки маданияти, маънавияти орқали биламиз, тарихининг таг-томиригача назар ташлаймиз”.