Ислом Каримов Фонди

Абу Али Ибн Сино

Улуғ мутафаккир ва табиб Абу Али Ибн Сино Ўзбекистон халқлари тарихида алоҳида ўрин эгаллайди. Унинг дунё илмининг ривожига қўшган ҳиссаси шу қадар буюкки, Ибн Синонинг инсониятга қолдирган тараққиёт кодларини олимлар ҳозирги даврга қадар ечиб топишга уриниб келадилар.

Абу Али ал-Ҳусайн Ибн Абдуллоҳ Ибн Сино 980 йил Бухоро шаҳрининг яқинидаги Афшона қишлоғида таваллуд топган бўлиб, ушбу заминда ўз ўсмирлик ва ёшлик йилларини  ўтказган ва айнан шу ерда ўзининг илм йулини бошлаган.

Олим ўз ҳаёт йўлини қуйдаги мисраларда ифодалаган:

Шул хоки сиёҳдин то авжи Зуҳал,

Ҳар нечаки мушкилот эрур, этдим ҳал.

Очдим неча занжир — занжири макру ҳиял,

Ечдим неча бир тугун, магар қолди ажал…

Ибн Синонинг энг машҳур китобларилан бири бу илмий- фалсафий қомус “Китоб ал-шифо” ҳамда ўрта асрларда кўпгина ўқув юртларида доимий ўқув қўлланма бўлган ва то 1650 йилгача ишлатилиб келинган – “Тиб қонунлари” тиббиёт энциклопедиясидир. 1973 йилда “Тиб қонунлари” асари Нью-Йорк шаҳрида қайтадан нашр этилган. Бир неча асрлар мобайнида,  Ибн Синонинг илмий асарлари ва рисолалари кўп касалликларни даволашда асосий омил бўлиб хизмат қилган. Абу Али ибн Синонинг тиббиёт илмига қўшган ҳиссаси беҳисобдир.