Ислом Каримов Фонди

Каримов Фондининг ноширлик лойиҳалари

“Сўнмас ёғду” номли китоб Каримов Фондининг буюк рассом Чингиз Аҳмаров ижодига бағишланган фундаментал нашри. 

Китоб муаллифи, санъатшунослик доктори Акбар Ҳакимов уникал архив фотосуратлар ёрдамида китобхонларга Чингиз Аҳмаровнинг ижод ва ҳаёт йўлини очиб берди. Рассомнинг санъат асарлари, архив материаллар, шунингдек, замондошлари ва ўқувчилари хотиралари китобдан ўрин олган. 

2018 йил август ойида чоп этилган мазкур китобда устоз асарларидан илк маротаба нашр этилган кўплаб наъмуналарни топишингиз мумкин. 

Ўзбекистоннинг миллий анъаналари, маданияти, адабиёти ва санъатига бағишланган китобларни нашр этиш Каримов Фонди фаолиятининг асосий йўналишларидан биридир.

Сўнгги уч йил мобайнида Фонд томонидан 11та ноширлик лойиҳаси амалга оширилди.