Ислом Каримов Фонди

Каримов Фондининг ноширлик лойиҳалари

2019 йилнинг бошида Каримов Фонди томонидан атоқли ўзбек адиби Абдулла Қодирий қаламига мансуб “Ўткан кунлар” романининг инглиз тилига таржимаси нашр этилди. 

Ўзбек миллий романчилиги мактабининг илк намунаси саналган ушбу асар Каримов Фонди кўмагида таржима қилинди ҳамда Франциянинг Nouveau Monde Editions нашриётида чоп этилди.

Роман таржимаси британиялик адабиётшунос Кэрол Ермакова томонидан амалга оширилди. Таржима таҳририни Жули Уикенден бажарди.

Ушбу нашр бадиий безак суратлари таниқли ўзбек рассоми Бобур Исмоилов томонидан ишланди.
Шу йилнинг июль ойида “Ўткан кунлар” асарининг инглиз тилига таржимаси ва ўзбек тилида, лотин алифбосида чоп этилган совғабоп нашри Тошкент шаҳридаги «Китоб олами» ва Book.uz китоб дўконларида сотувга чикди.

Сотувдан тушган маблағлар Абдулла Қодирий номидаги жамғармага ўтказилиб, мазкур жамғарма ва Қодирийнинг уй-музейини ривожлантиришга сарфланади.