Ислом Каримов Фонди

Вячеслав Аваков хотиралари

25 йил давомида Президент Каримовнинг тиббий хизматида ишлаган Вячеслав Аваков билан интервью.
Ислом Абдуғаниевич кундалик ҳаётда қандай инсон бўлган, бўш вақтида нималар билан шуғулланган, ушбу буюк шахс билан дўстлик ҳақидаги эксклюзив интервьюни томоша қилинг.
Вячеслав Ервандович Аваков – тиббиёт фанлари доктори, профессор, Ўзбекистонда анестезиология ва реаниматология кафедраси асосчиси. 300дан зиёд илмий мақола ва 8та монография муаллифи. 1974-2009 йилларда Тошкент давлат Тиббиёт институти (ҳозирда Тошкент медицина академияси) анестезиология ва реаниматология кафедраси мудири. Бугунги кунда Республика тезкор тиббий ёрдам ўқув маркази раҳбари лавозимида фаолият юритмоқда.