Ислом Каримов Фонди

Диққат! Иншолар танлови ғолиблари 23 мартда эълон қилинади

Диққат! Иншолар танловига кўплаб ижодий ишлар келиб тушгани сабабли ғолибларни эълон қилиш санаси 12 мартдан 23 мартга кўчирилади. 

Эслатиб ўтамиз, иншолар танлови 18 январь куни Ислом Каримов номидаги Фонд Васийлик Кенгаши раиси Лола Каримова-Тилляеванинг Фейсбукдаги расмий саҳифасида олий ўқув юртлари талабалари ўртасида эълон қилинган бўлиб, 22 январдан 22 февралгача давом этди. 

Танлов Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти хотирасини абадийлаштириш, ёш авлоднинг республикамиз янги тарихи хусусидаги ҳамда мамлакатимиз давлат мустақиллигини қарор топтириш, халқаро барқарорликни таъминлаш ва Ватанимизнинг тарихий-маданий меросини қайта тиклашда Ислом Каримовнинг тарихий хизматлари борасидаги билимларини ошириш мақсадида ташкил этилди. Ҳозирги пайтда иншолар атоқли тарихчи, сиёсатшунос ва филолог олимлардан ташкил топган махсус комиссия томонидан ўрганилиб, таҳлил этилиб, баҳоланмоқда.

Ғолибларга қуйидаги совринлар топширилади:

I ўрин. 7 000 000 сўмлик грант, шунингдек, Фонд логотипи туширилган Apple MacBook Air 13 8/256 GB ноутбуки.

II ўрин. 6 000 000 сўмлик грант, шунингдек, Фонд логотипи туширилган Apple iРad Pro 10.5 4G 256GB планшети.

III ўрин. 5 000 000 сўмлик грант, шунингдек, Фонд логотипи туширилган iPhone 8 64 GB смартфони.

IV-X ўринлар. Рағбатлантирувчи совғалар – Фонд логотипи туширилган Kindle букридерлари.