Ислом Каримов Фонди

Ислом Каримов номидаги Фонд томонидан ўтган йилнинг октябрь ойида эълон қилинган Европа олий ўқув юртларида магистратура йўналиши бўйича таҳсил олиш учун грант доирасидаги саралаш танлови якуний босқичга келиб қолди

Ўтган ойда танлов иштирокчилари IELTS тестларини топширдилар.

Ҳозирда ғолиблар сони ва рўйхатини аниқлаш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Ғолиблар танлов давомида ўтказилган барча тест ва имтиҳонларда эгалланган балларнинг умумий йиғиндиси асосида танланади.

Хорижнинг нуфузли университетларида таҳсил учун иқтидорли ёшларга грантлар ажратиш Ислом Каримов номидаги Фонд фаолиятининг асосий йўналишларидан саналади.

2017 йилда Фонд томонидан ўтказилган илк грант танлови натижалари бўйича 12 нафар ўзбекистонлик ёшлар Германия, Италия ва Россиянинг нуфузли олий ўқув юртларида таълим олиш имкониятига эга бўлдилар.