Ислом Каримов Фонди

Самарканд

Гўзал ва мафтункор Самарқанд ва унинг ноёб тарихий обидалари жаҳон цивилизациясининг дурдоналаридан ҳисобланади. Бибихоним масжидининг мовий гумбазлари, Регистон майдонининг бетакрор маҳобати, Шоҳи Зинда мажмуаси деворларидаги нақшу нигорлар, Гўри Амир мақбарасининг ўз жозибаси ила инсонни ҳайратга солувчи безаклари шарқ меъморчилик анъаналарининг энг мукаммал асарларидан бўлиб ҳисобланади.

Самарқанднинг тарихи олис қадимият билан боғлиқ бўлиб, 2700 йилдан ошиқ даврни қамраб олган. Буюк ипак йўли чорраҳасида жойлашган ушбу муқаддас шаҳар асрлар оша маданият ва маърифат маркази бўлиб ҳисобланиб келган.

2001 йилда кўхна Самарқанд ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон маданий мероси рўйхатига киритилди.