Ислом Каримов Фонди

29 мартдан 3 апрелгача Ўзбекистоннинг барча вилоятларида бўлиб ўтган чуқурлаштирилган тиббий кўриклар тўғрисида видеорепортаж.

Меҳрибонлик уйлари ва SOS болалар маҳаллаларининг 2000га яқин тарбияланувчиларига педиатр, болалар жарроҳи, отоларинголог, офтальмолог, стоматолог, болалар гинекологи, ортопед-травматолог, болалар уролог-андрологи, психоневролог, болалар эндокринологи каби йўналишдаги шифокорлар томонидан кўриклар ўтказилди. Кўрик натижалари бўйича врач-мутахассислар томонидан ҳар бир бола учун профилактика ҳамда муолажа чораларини ўз ичига олган индивидуал дастур ишлаб чиқарилди.

“Sen Yolg’iz Emassan” Фонди 2002 йилда Лола Каримова-Тилляева томонидан ташкил этилган. Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари, эҳтиёжманд оилалар фарзандлари ва алоҳида ғамхўрликка муҳтож болаларга тиббий, психологик ва педагогик ёрдам кўрсатиш Фонд фаолиятининг муҳим йўналишидир.