Ислом Каримов Фонди

Каримов Фонди таълим грантларининг 2017, 2018, 2019 ва 2020 йилги ғолиблариКаримов Фонди таълим грантларининг 2017, 2018, 2019 ва 2020 йилги ғолиблари

Хорижда таҳсил олиш имконини берувчи Каримов Фонди таълим грантларининг 2017, 2018, 2019 ва 2020 йилги ғолиблари.

Сўнгги уч йил мобайнида 36 нафар Ўзбекистонлик йигит ва қизлар Ислом Каримов номидаги Фонднинг таълим грантлари соҳиби бўлиб, Европанинг етакчи олийгоҳларининг магистратурасида икки йил давомида билим олиш имконига эга бўлдилар.

Каримов Фонди стипендиатлари ҳозирги кунда таҳсил олаётган хориж олийгоҳлари:

Фрайбург университети (Германия); Гогенгейм универститети (Германия); Рур универститети (Германия); Дуйсбург-Эссен университети (Германия); Рейн-Ваал амалий фанлар университети (Германия); Оммавий ахборот воситалари, алоқалар ва бизнес мактаби (Германия); Зиген университети (Германия); Бахаус Веймар университети (Германия); Ангалт амалий фанлар университети (Германия); Брауншвейг техник университети (Германия); Йена амалий фанлар университети (Германия); ОАВ, коммуникация ва бизнес амалий фанлари университети (Германия); Турин политехника университети (Италия); Гренобль Алп университети (Франция); Женева университети (Швейцария); Познан санъат университети (Польша); Вроцлав университети (Польша); Prague College университети (Чехия); МАРШ Москва архитектура мактаби (Россия); Новосибирск давлат университети (Россия).

Ушбу олийгоҳларда Фондимиз таҳсил грантлари соҳиблари қуйидаги мутахассисликлар бўйича билим олмоқдалар: Энергетика ва ядро-муҳандислиги; Барқарор тизимларни лойиҳалаш; Биоэкономика; Муҳандислик технологиялари; Архитектура ва шаҳарсозлик; Компьютер ҳисоблаш муҳандислиги; Барқарор шаҳар ривожланиши; Архитектура, кўчмас мулкни бошқариш ва геоинформатика; Рассомлик санъати; Халқаро менеджмент; Атроф-муҳит ва тиббий ресурслар; Технология ва бионика; Коммуникацион дизайн; Кимё; Архитектура ва урбанистика; Органик кимё; Электроника, электр энергияси ва автоматик транспорт тизимлари; Глобал алоқалар; Илмий ўлчаш ускунлари; Муҳандисликда ҳисоблаш фанлари; Оммавий ахборот ва коммуникация воситалари; Ер усти транспорт тизимлари ва уларнинг эксплуатацияси.