Ислом Каримов Фонди

Каримов Фондининг стипендиати, Артур Алматов билан суҳбат

Алматов Артур – Франциядаги Гренобль-Альп университетининг магистратура талабаси. Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университетини битиргач, Артур энергетика соҳасида таълимотни давом эттиришни олдига мақсад қилиб олди. 2019 йилда у хорижда таҳсил олиш имконини берувчи Каримов Фонди таълим грантларининг соҳиби бўлиб, Франциянинг фан ва технология соҳасидаги пешқадам олийгохларидан бири бўлган Гренобль-Альп университетида таҳсил олиш имконини қўлга киритди. Греноблда Артур электротехника ва электр энергиясини ишлаб чиқаришда автоматлаштириш ихтисослиги буйича таълим оляпти.

Артур биринчи курсни тамомлаб, ушбу соҳадаги етакчи компанияларидан бирида Францияда тажриба орттирди. Ўзбекистонга қайтганидан сўнг, у мазкур ташкилотнинг Ўзбекистондаги филиалида иш фаолиятини давом эттирмоқчи.

Каримов Фондининг таълим грантлари 2016 йилда Мустақил Ўзбекистон асосчиси ва Биринчи Президенти Ислом Каримов хотирасига бағишлаб ташкил этилган. Сўнгги 4 йил мобайнида, Каримов Фонди томонидан 36 нафар ўзбекистонлик йигит ва қизларга Германия, Франция, Италия, Швейцария, Россия ва Польшанинг пешқадам олийгоҳларида магистратура дастури бўйича икки йил давомида таҳсил олиш имконияти берилди.