Ислом Каримов Фонди

Каримов Фондининг стипендиати Ахроржон Абдуқаҳҳоров

Ахроржон Абдуқаҳҳоров – Каримов Фондининг стипендиати. 2018 йилда, Тошкент шаҳридаги Сингапур менеджментни ривожлантириш институтини тамомлаб, у хорижда магистратура босқичида икки йиллик таҳсил олиш имконини берувчи Каримов Фонди грантининг соҳиби бўлди. Ҳозирги кунда Ахроржон Германиянинг Майнц амалий фанлар университетида “ҳалқаро бизнес” йўналиши бўйича таълим олмоқда.

Мазкур видеолавҳада Ахроржон Германияда таҳсил олиш каби энг катта орзусига эришишда босиб ўтган йўли ҳақида сўзлаб беради.
Ахроржон: «Албатта, бу ерда билимларни чуқур эгаллаб, ўқишларни аъло баҳоларга тугатиб, ўз билимларимни Ўзбекистоннинг келажаги учун сафарбар қилиш ниятидаман. Авваламбор ота-онамга, мени шу даражага кўтарилишимга сабабчи бўлган устозларимга ва мени ҳар қандай вазиятда қўллаб-қувватлаб келаётган Каримов Фондига ўз миннатдорчилигимни билдираман.»

Каримов Фондининг таълим грантлари 2016 йилда Мустақил Ўзбекистон асосчиси ва Биринчи Президенти Ислом Каримов хотирасига бағишлаб ташкил этилган. Сўнгги 4 йил мобайнида, Каримов Фонди томонидан 36 нафар ўзбекистонлик йигит ва қизларга Германия, Франция, Италия, Швейцария, Россия ва Польшанинг пешқадам олийгоҳларида магистратура дастури бўйича икки йил давомида таҳсил олиш имконияти берилди.