Ислом Каримов Фонди

Каримов Фондининг стипендиати Усмонов Мирусмон

Усмонов Мирусмон – Европанинг етакчи университетларидаги магистратура босқичини муваффақиятли тамомлаб, Ўзбекистонга қайтиб келган Каримов Фондининг стипендиатларидан бири. 2017 йилда Мирусмон Фондимизнинг таълим грантига сазовор бўлиб, Италиядаги Турин политехника университетида таҳсил олиш имконига эга бўлди. «Машинасозлик» факультетини тамомлаб, ҳамда Италиянинг автомобиль саноатида тажриба орттириб, у Ватанимизга қайтиб келди.

Каримов Фондининг таълим грантлари 2016 йилда Лола Каримова-Тилляева томонидан Мустақил Ўзбекистон асосчиси ва Биринчи Президенти Ислом Каримов хотирасига бағишлаб ташкил этилган. Сўнгги 4 йил мобайнида, Каримов Фонди томонидан 36 нафар ўзбекистонлик йигит ва қизларга Германия, Франция, Италия, Швейцария, Буюк Британия, Норвегия, Россия ва Польшанинг пешқадам олийгоҳларида магистратура дастури бўйича икки йил давомида таҳсил олиш имконияти берилди.