Ислом Каримов Фонди

Мунира ва Умиджон ҳақида ҳикоя

Ушбу видеоролик Тошкент вилояти психофизик ривожланиши бузилган болалар учун ихтисослаштирилган Болалар уйининг тарбияланувчилари Тошмуҳамедова Мунира ва Маҳкамов Умиджон ҳақида ҳикоя қилади. Болажонлар юрак хасталиги билан дунёга келган, ва 2016 йилда «Sen Yolg’iz Emassan» Фонди кўмагида франциялик шифокорлар томонидан уларга мураккаб юрак операциялари бажарилди. Ҳозирги кунда Мунира ва Умиджон болалар ижтимоий мослашуви марказидаги сенсор, мусиқа, ва гидро терапия машқларига қатнаб келмоқда. Ушбу марказ «Sen Yolg’iz Emassan» Фонди томонидан имконияти чекланган болаларга ҳар томонлама ёрдам бериш мақсадида ташкил этилган.