Ислом Каримов Фонди

Музаффар Мақсумов Каримов Фондининг гранти соҳиби

Музаффар Мақсумов “Кимё. Кимё технологияси” мутахассислиги бўйича Каримов Фондининг 2018-2020 йй. гранти соҳибига айланиб, Германиянинг Зиген университети магистратурасида таҳсил ола бошлади. 

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети битирувчиси Музаффар аналитик, органик, ноорганик, физик ва полимер кимё соҳасида билим эгаллашни давом эттириб, келажакда билимларини Ватан равнақи йўлида ишлатмоқчи. 

Сўнгги 2 йил мобайнида Каримов Фонди 22 нафар ўзбекистонлик йигит-қизларга Европанинг пешқадам олийгоҳларида икки йиллик таълим олиш имконини берди.

Ҳозирги кунда Фонднинг чет элда таҳсил олиш учун учинчи грантлар танловининг саралаш жараёни бўлиб ўтмоқда.