Туғма юрак нуқсонли икки нафар бола Францияда операция қилинди.
Оғир туғма юрак нуқсонли икки нафар бола Францияда “Sen Yolg’iz Emassan” Фонди кўмагида муваффақиятли операция қилинди.
Ўта мураккаб кўп босқичли очиқ юрак операциялари Aбдумажитова Aзиза ва Шатиев Султонмуратларга профессор Оливье Барон ва Нант шаҳридаги педиатрия клиникаси жамоаси томонидан амалга оширилди. 2018 йилдан буён Aзиза ва Султонмурот Франция ҳамда Тошкентдаги клиникаларда бир неча босқичда жарроҳлик амалиёти ва терапиядан ўтишган.
Лола Тилляеванинг “Sen Yolg’iz Emassan” Фонди 2002 йилда ота-она қарамоғисиз қолган болалар ва ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш мақсадида ташкил этилган. 2015 йилдан буён Фонднинг молиявий кўмагида франциялик етакчи шифокорлар томонидан Ўзбекистондаги Меҳрибонлик уйлари ва кам таъминланган оила фарзандларига жами 145 дан зиёд мураккаб юрак жарроҳлик операциялари ўтказилди, улардан 25 таси Франциянинг Нант шаҳридаги педиатрия клиникасида амалга оширилди.