Ислом Каримов Фонди

Ислом Каримов хиёбони 2018 йилда Москвада амалга оширилган энг яхши ободонлаштириш лойиҳаси деб топилди

 

Москва ҳукуматининг махсус комиссияси хулосасига кўра Марказий маъмурий округда жойлашган Ислом Каримов хиёбони 2018 йилда Россия пойтахтида инвестор ҳисобидан амалга оширилган энг яхши ободонлаштириш лойиҳаси деб топилди. Москва мэри Сергей Собянин Каримов Фондига ободонлаштириш дастурларини амалга ошириш ва шинам шаҳар муҳитини яратишга қўшган ҳиссаси учун алоҳида миннатдорлик ёрлиғини топширди.

Каримов Фонди Москва шаҳар ҳукумати ва Москва мэри жаноб Сергей Собянинга амалга оширган ёрдамлари ҳамда Фонд фаолиятини юқори баҳолаганлари учун самимий миннатдорлигини билдирди.

“Бу лойиҳа устида ишлаш биз учун катта шараф бўлди. Умид қиламизки, ушбу ҳиёбон москваликлар ва шаҳар меҳмонларининг севимли жойларидан бири бўлиб қолади.” – дейилади Фонднинг пресс-релизида.

Мустақил Ўзбекистоннинг асосчиси ва Биринчи Президенти Ислом Каримовга атаб ўрнатилган ёдгорлик Москва шаҳри марказида 18 октябрь куни инаугурация қилинди.

Москва маъмурияти билан 2017 йилнинг баҳорида эришилган келишувга мувофиқ, Президент Ислом Каримовнинг кенжа қизи Лола Каримова-Тилляева томонидан бошқариб келинаётган Каримов Фонди Россия пойтахтида Ислом Каримов хотира ёдгорлигини лойиҳалаш, тайёрлаш ва ўрнатиш бўйича ишларни амалга ошириш масъулиятини ўз зиммасига олди. Мазкур масканнинг боғ-хиёбон ҳудуди Москва маъмурияти томонидан Каримов Фонди билан ҳамкорликда ободонлаштирилди.

Fikr bildirish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi.

Recent Posts