Саидова Шахноза – Каримов Фондининг 2020 йилги стипендиати.
Ҳозирги кунда Шахноза Кембридждаги Англия Раскин университетида «Маданиятлараро мулоқот» йўналиши бўйича магистратура босқичида таҳсил олмоқда. Биринчи семестрни пандемия туфайли масофавий шаклда якунлаб, Шахноза ўқишни давом эттириш учун Буюк Британияга йўл олди.
Шахноза: «Анъанавий таълим жараёнига ўтиш имконияти пайдо бўлганидан жудаям хурсандман. Умид қиламанки, магистратура менга нафақат билим ва кўникмаларга эга бўлиш, балки дунёнинг турли халқлари маданияти билан танишиб, дунёқарашимни бойитишга ҳам хизмат қилади.»
Каримов Фондининг таълим грантлари 2016 йилда Лола Тилляева томонидан Мустақил Ўзбекистон асосчиси ва Биринчи Президенти Ислом Каримов хотирасига бағишлаб ташкил этилган. Сўнгги 5 йил мобайнида, Каримов Фонди томонидан 36 нафар ўзбекистонлик йигит ва қизларга Германия, Франция, Италия, Швейцария, Буюк Британия, Норвегия, Россия ва Польшанинг пешқадам олийгоҳларида магистратура дастури бўйича икки йил давомида таҳсил олиш имконияти берилди.