Тошкентда Каримов Фонди томонидан суратга олинган “Жадидлар. Туркистондаги ислоҳотларнинг тақдири” номли кўп қисмли ҳужжатли фильмининг якуний қисми премьераси бўлиб ўтди. Фильмнинг учинчи қисми тақдимоти Ўзбекистон давлат мустақиллиги асосчиси Ислом Каримов таваллудининг 87 йиллигига бағишланди. Фильм Ўзбекистон халқининг озодлик ва мустақиллик учун кураши тарихида алоҳида ўрин тутган жадидлар ижтимоий-сиёсий ва интеллектуал ҳаракати вакиллари ҳақида ҳикоя қилади. […]