Notice: Function _load_textdomain_just_in_time was called incorrectly. Translation loading for the wordpress-seo domain was triggered too early. This is usually an indicator for some code in the plugin or theme running too early. Translations should be loaded at the init action or later. Please see Debugging in WordPress for more information. (This message was added in version 6.7.0.) in /home/httpd/vhosts/fondkarimov.uz/httpdocs/wp-includes/functions.php on line 6114
"Нажот топган юраклар" - Сарвар - ФОНД КАРИМОВА
Ислом Каримов Фонди

«Нажот топган юраклар» – Сарвар

Сарвар туғилиши биланоқ, шифокорлар унда юрак нуқсонини аниқладилар. Ҳасталикнинг мураккаблиги сабабли, узоқ йиллар давом этган даволаниш самарали натижаларга олиб келмади. Кундан-кунга болажоннинг аҳволи оғирлашиб борарди, юраги операция қилиниши зарур эди.

2016 йилнинг октябрь ойида Лола Каримова-Тилляеванинг “Sen Yolg’iz Emassan” Фонди кўмагида Сарвар Франциянинг Нант шаҳридаги болалар клиникасига ётқизилди. У ерда франциялик кардиожарроҳлар томонидан Сарварга очиқ юрак операцияси бажарилди. Ушбу жарроҳлик амалиёти болага соғайиб кетиш имкониятини берди.

Эндиликда Сарвар тенгдошлари қаторида ривожланиб, соғлом ҳаёт кечирмоқда. У мактабга бориб, ақлли ва интилувчан болакай бўлиб ўсмоқда.

«Sen Yolg’iz Emassan – You are not alone foundation» Фондининг молиявий кўмаги билан 2015 йилдан бери франциялик кардиожарроҳлар томонидан ўзбекистонлик кам таъминланган оилалар фарзандларига ва Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига 130 дан зиёд мураккаб юрак операциялари бажарилди, улардан 21 таси Франциянинг Нант шаҳридаги клиникада амалга оширилди.