Каримов Фондининг стипендиатлари билан видеоконференция
Каримов Фондининг таълим грантлари орқали Европа олийгоҳларида таҳсил олаётган стипендиатлар билан видеоконференция бўлиб ўтди. Учрашув давомида талабалар COVID-19 пандемияси шароитида таълим олиш жараёни ҳақида сўзлаб бердилар.
Ҳозирда Фондимиз стипендиатлари Германия, Италия, Швейцария, Франция, Чехия, Польша ва Россия олийгоҳларида таълим олмоқдалар. Карантин тадбирлари туфайли, университетларда ўқиш вақтинча тўхтатилиб, дарслар, имтиҳонлар, ҳамда диплом ишларни топшириш муддати кейинги вақтга кўчирилди. Фонд ҳодимлари талабаларга пандемия пайтида эҳтиёт чораларига риоя қилиш муҳимлигини таъкидладилар.
Видеоконференция давомида стипендиатлар келгуси ўқув йили режаларини, ҳамда чет элда яшаш бўйича масалаларни муҳокама қилдилар. Фурсатдан фойдаланиб, Каримов Фонди раҳбарияти стипендиатларни Ўзбекистон Республикаси Мустаққилигининг 29 йиллиги билан табриклаб, ўқишларида муваффақиятлар тилаб қолди.
2017 йилдан буён Каримов Фонди томонидан 32 нафар ўзбекистонлик йигит ва қизлар магистратура дастури бўйича икки йил давомида таҳсил олиш учун Европанинг илғор олийгоҳларига юборилди. 2020 йилги грант танловининг 4 нафар ғолиби ҳозирда ўқув жойларига йўл олишга тайёргарлик кўрмоқдалар.