Notice: Function _load_textdomain_just_in_time was called incorrectly. Translation loading for the wordpress-seo domain was triggered too early. This is usually an indicator for some code in the plugin or theme running too early. Translations should be loaded at the init action or later. Please see Debugging in WordPress for more information. (This message was added in version 6.7.0.) in /home/httpd/vhosts/fondkarimov.uz/httpdocs/wp-includes/functions.php on line 6114
«Нажот топган юраклар» – Геннадий - ФОНД КАРИМОВА
Ислом Каримов Фонди

«Нажот топган юраклар» – Геннадий

Геннадий Тошкент шаҳрида жойлашган 30-чи Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиси. У туғма юрак нуқсони билан ҳасталанганлиги сабабли, ўта нимжон бўлиб, тез-тез ҳушидан кетар эди. Шунингдек, болада нутқ ривожланиши сустлашган эди.

2017 йилнинг май ойида Лола Каримова-Тилляеванинг «Sen Yolg’iz Emassan – You are not alone foundation» Фонди молиявий кўмагида франциялик кардиожарроҳлар томонидан Геннадийга очиқ юрак операцияси бажарилди. Жарроҳлик амалиётидан сўнг Геннадийнинг соғлиғи яхшиланди, энди у спорт ва севимли машғулоти, яъни рассомчилик, билан бемашаққат шуғуллана олади.
Ижодга бўлган меҳри ва иштиёқи туфайли Геннадий “Тинчлик ва дўстлик болалар бадиий фестивали. Италия – Ўзбекистон» ёш рассомлар танловида ғолиб бўлиш баҳтига муяссар бўлди.

«Sen yolg’iz emassan» Фондининг молиявий кўмаги билан 2015 йилдан бери франциялик кардиожарроҳлар томонидан 130 дан зиёд мураккаб юрак операциялари бажарилди, улардан 21 таси Франциянинг Нант шаҳридаги клиникада амалга оширилди.