Notice: Function _load_textdomain_just_in_time was called incorrectly. Translation loading for the wordpress-seo domain was triggered too early. This is usually an indicator for some code in the plugin or theme running too early. Translations should be loaded at the init action or later. Please see Debugging in WordPress for more information. (This message was added in version 6.7.0.) in /home/httpd/vhosts/fondkarimov.uz/httpdocs/wp-includes/functions.php on line 6114
Франциянинг етакчи кардиожарроҳи юрак нуқсони билан хасталанган болаларни текшириш ва операцияларни ўтказиш учун Тошкентга ташриф буюрди - ФОНД КАРИМОВА
Ислом Каримов Фонди

Франциянинг етакчи кардиожарроҳи юрак нуқсони билан хасталанган болаларни текшириш ва операцияларни ўтказиш учун Тошкентга ташриф буюрди

Туғма юрак нуқсони билан касалланган ўзбекистонлик 9 нафар болаларга Лола Каримова-Тилляеванинг «Sen yolg’iz emassan» фондининг хайрия акция доирасида операциялар амалга оширилди.

Жорий йилнинг 15-21 январь кунлари Франциялик етакчи кардиожарроҳ Оливье Барон ўзбекистонлик мутахассислар билан биргаликда Бухоро, Қашқадарё, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё ва Фарғона вилоятларидан бўлган оғир юрак хасталигига чалинган болаларга юрак операциялар бажарди. Ҳозирда болалар шифокорлар назоратида.

Шунингдек, мазкур акция давомида профессор Оливье Барон юрак нуқсони билан хасталанган 70 нафар болалар, шу жумладан илгари жарроҳлик амалиётидан ўтганларга тиббий текширув ва маслаҳатлар берди.

«Sen yolg’iz emassan» фондининг молиявий кўмаги билан 2015 йилдан бери франциялик кардиожарроҳлар томонидан 130 дан зиёд мураккаб юрак операциялари бажарилди, улардан 21 таси Франциянинг Нант шаҳридаги клиникада амалга оширилди.