Фарҳод Рихсиев, Каримов Фондининг 2018 йилги хорижда таҳсил грант дастурининг ғолиби
Фарҳод Рихсиев Каримов Фондининг икки йиллик таҳсил гранти соҳиби бўлиб, ҳозирда Германиядаги Бахаус Веймар университетида «архитектура ва дизайн» йўналиши бўйича таълим олмоқда.
«Германия ва Бахаус мактабининг илғор тажрибаси менинг илмий ва амалий малакам ошишида, шунингдек, мамлакатимиз меъморчилигининг ривожланишига ўз ҳиссамни қўшишимда жуда муҳим ўрин эгаллайди», – дейди Фарҳод.
Иқтидорли ёшларни чет элнинг пешқадам олийгоҳларида таҳсил олиши учун грант дастурларини амалга ошириш Каримов Фонди фаолиятининг муҳим йўналишларидандир.
Сўнгги 2 йил мобайнида Каримов Фонди ўзбекистонлик 22 нафар йигит-қизларга Европанинг Фрайбург, Анхальт, Рур университетлари, Турин политехника университети, Москва архитектура мактаби, Зиген университети ва Познан санъат университети каби пешқадам олийгоҳларда икки йиллик таълим олиш имконини берди.
Ҳозирги кунда Фонднинг чет элда таҳсил олиш учун учинчи грантлар танловининг саралаш жараёни бўлиб ўтмоқда.