Каримов Фондининг таҳсил олиш грантлар танловининг биринчи саралаш босқичи бўлиб ўтди
Тошкентдаги Турин политехника университетида Каримов Фонди томонидан таъсис этилган ва чет элда таҳсил олиш имконини берувчи грантлар танловининг биринчи саралаш босқичи бўлиб ўтди.
Танлов жараёни жами беш босқичдан иборат бўлиб, бугун танлов иштирокчилари инглиз тилидан имтихон топширдилар.
Каримов Фондининг учинчи грантлар танлови ғолиблари Европанинг пешқадам олийгоҳларида 2019-2021 йилларда таълим олиш ҳуқуқига эга бўладилар.
Сўнгги 2 йил мобайнида Каримов Фонди ўзбекистонлик 22 нафар йигит-қизларга Германия, Италия, Чехия, Россия ва Польшанинг пешқадам олийгоҳларида таълим олиш имконини берди.